14:16 / 07.07.2024
318

ҲАМАС асосий талабидан воз кечиб, Исроил билан сулҳ тузишга рози бўлди

ҲАМАС асосий талабидан воз кечиб, Исроил билан сулҳ тузишга рози бўлди
Фото: Britannica
ҲАМАС ва Миср вакиллари АҚШ президенти Жо Байден томонидан таклиф этилган Ғазо секторида босқичма-босқич ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни дастлабки маъқуллаганини эълон қилди.

"Вашингтон формуласи бўйича босқичма-босқич келишув олти ҳафтага тўлиқ ўт очишни тўхтатишни ўз ичига олади, бу бир неча гаровга олинганларни, жумладан, аёллар, қариялар ва ярадорларни, бир неча юзлаб ҳибсдаги фаластинликни озод қилиш имконини беради", — дейди нашр манбалари.

Бундан ташқари, биринчи босқичда Исроил армияси Ғазонинг аҳоли зич жойлашган ҳудудларидан қўшинларини олиб чиқиб кетишлари, шунингдек, жанубга кўчирилганларнинг уйларига қайтишига рухсат бериши керак бўлади. Аниқлик киритилишича, келишувнинг биринчи босқичини амалга ошириш мумкин бўлади, чунки ҲАМАС Исроил армиясини Ғазодан тўлиқ олиб чиқиб кетиш талабларидан воз кечган.

ҲАМАС ва Исроил вакиллари келишувнинг иккинчи босқичи шартлари бўйича музокараларни олти ҳафталик муддатда давом эттириши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС асосий талабидан воз кечиб, Исроил билан сулҳ тузишга рози бўлди
ePN