
Фото: Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги
Қирғизистонда 250 бошқа яқин қўйлар чақмоқ уришидан нобуд бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Вазирликнинг маълум қилишича, 7 июл куни соат 17:00лар атрофида Иссиқкўл вилояти, Тон тумани Кун-Чиқиш қишлоғи ҳудудидаги яйловда 250 бошқа яқин қўйларни чақмоқ ургани ва улар нобуд бўлгани ҳақида хабар келиб тушган. Тон тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими тезкор гуруҳи воқеа жойига етиб борган.
Хабарда Қирғизистон Гидромет хизмати ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги аҳолини доимий равишда табиат ҳодисалари ҳақида огоҳлантириб келганини, жумладан, 8-12 июл кунлари кучли ёмғир ёғиши хабар қилинганини билдирган.
Шу каби ҳолат олдинроқ Тожикистонда ҳам кузатилган эди. Унда Тожикистоннинг Хатлон вилояти, Сангвор туманида чўпон ва қўйлар подаси яшин уриши оқибатида нобуд бўлганди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар