date
views 237

Мексикада шаҳар кўчаларини тимсоҳлар эгаллаб олмоқда

Мексикада шаҳар кўчаларини тимсоҳлар эгаллаб олмоқда
200 дан ортиқ тимсоҳлар июн ойи охири ва июл ойи бошида ёққан кучли ёмғирдан сўнг дарёлар ва сув ҳавзалари қирғоқларидан тошиб кетиши туфайли шаҳар кўчаларида пайдо бўлди, дея хабар бермоқда Accosiated Press.

Мексика ҳукумати судралиб юрувчиларни икки ҳафта давомида фаол равишда ушламоқда ва аҳолини улар яна пайдо бўлишда давом этиши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Мексиканинг Тамаулипас штати атроф-муҳитни муҳофаза қилиш котибияти маълумотларига кўра, қўлга олинган барча тимсоҳлар одамлар учун хавф туғдирмайдиган табиий яшаш жойларига қўйиб юборилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Мексикада шаҳар кўчаларини тимсоҳлар эгаллаб олмоқда