16:00 / 14.07.2024
169

ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралардан чиқди

ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралардан чиқди
Фото: AP
Исроил давом эттираётган қирғин туфайли ҲАМАС ва Исроил ўртасидаги музокаралар тўхтатилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Аввалроқ Исроил ҳарбийлари Ғазодаги Хон Юнис ва ал-Маваси ўртасидаги гуманитар зонадаги объектга зарба берган эди. Исроил мазкур ҳаракатини гўёки “ҲАМАСнинг икки нафар юқори мартабали террорчиси тинч аҳоли орасида яширинганини” изоҳлаган.

"Бу кўчирилган фуқароларга нисбатан даҳшатли қирғиндир", — дейилади хабарда.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, ушбу зарбада камида 92 киши ҳалок бўлган.

Зарба нишонлари ҲАМАСнинг Ғазодаги ҳарбий раҳбари Муҳаммад Дейф ва унинг ўринбосари, бригада қўмондони Рафаа Саламеҳ бўлган.

"Бу иккиси йўқ қилинганига ҳали ҳам мутлақ ишонч йўқ", дея ҳолатни изоҳлаган Исроил бош вазири Бенямин Нетаньяху.

Фаластин томони Муҳаммад Дейф тирик қолганини даъво қилмоқда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС Исроил билан ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралардан чиқди