Энг бадавлат ҳиндистонлик оила вориси Анант Амбани тўй маросимининг нуфузли меҳмонларига қимматбаҳо соатлар совға қилди. Бу ҳақда News18 порталига таяниб “Охu.аz” хабар бермоқда.
Фото: “Охu.аz”
Осиёдаги энг бадавлат тадбиркорнинг ўғли Анант Амбани ва миллиардернинг қизи Радика Мерчантнинг тўйи 12—14 июль кунлари куёвнинг уйида, Мумбайда жойлашган 27 қаватли саройида ҳамда Jio World Family Convention Center’да бўлиб ўтди.
Маълумотларга кўра, Мукеш Амбани куёвжўраларга, келиннинг дугоналарига ҳамда бошқа ҳурматли меҳмонларга Audemars Piguet брендига тегишли 250 000 долларлик чекланган коллекциядаги қўл соатларини совға қилган. Улар орасида таниқли актёр Шоҳрух Хон ҳам бор. Аксессуар корпуси 18 каратли пушти тилла билан безатилган бўлиб, орқа томони сапфирдан ясалган.
Фото: “Охu.аz”
Шунингдек, қўл соатида Manufacture Calibre 5134 тизими ўрнатилган бўлиб, у чексиз календарга: сана, ҳафтанинг куни, йил, ой, соат ва дақиқаларни акс эттирувчи кўрсаткичларга эга. Швейцария брендига тегишли соат 18 каратли ва пушти рангли олтин билагузук ҳамда кўк аллигатор терисидан ясалган қўшимча камар билан жиҳозланган.
Аввалроқ Анант Амбани тўйига 600 миллион доллардан кўпроқ харажат сарфлангани маълум бўлган эди. Тўй маросими уч кун давомида Мумбайда бўлиб ўтди.
Фото: “Охu.аz”
Анант Амбани ва Радика Мерчант никоҳи йил тўйи деб номланди. Март ойида бўлажак эр-хотин тўйи маросимига тайёргарлик байрамлари Ҳиндистоннинг энг гўзал ҳудудларидан бири — Удайпурда нишонланди. Байрам уч кун давом этди ва беш юлдузли Oberoi Udaivilas меҳмонхонасида бўлиб ўтди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
Россия НАТОни ҳаво устунлигидан маҳрум қилади
Сурхондарёда ноёб сиртлон ўлдирилгани айтилмоқда
Испания Англияни мағлуб этиб, Евро—2024 ғолибига айланди
Бухорода аёл хориждаги эрига жаҳл қилиб, икки қизини калтаклади
Навоийда аёл ўз турмуш ўртоғининг қотилига айланди
Трамп ўзига уюштирилган қотиллик ҳақида: “Мени ё омад қутқариб қолди ёки худо”
Уилл Смит ўзбекистонлик моделни тўйи муносабати билан табриклади (фото)