![Таиланд Ўзбекистон фуқароларига 15 июлдан визасиз тартибни жорий қилди](/uploads/posts/2024-07/x4f4b8d4c68_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.jd-AwPbIf0.webp)
Таиланд ҳукумати 2024 йил 15 июлдан бошлаб Ўзбекистон ва яна 92 давлат фуқаролари учун 60 кунгача визасиз кириш тартибини расман жорий қилди, деб хабар берди “Дунё” ахборот агентлиги.
Ўзбекистон Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, Таиландга визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар сони амалдаги 57 тадан 93 тага кўпаяди, 36 та янги давлатлар қаторига Ўзбекистон ҳам киритилди.
Қайд этилишича, ушбу режимни жорий этиш Таиланд ҳукумати томонидан иқтисодиётни рағбатлантириш мақсадида бир томонлама жорий этилган бўлиб, келажакда бекор қилиниши мумкин. Таиланд ТИВ маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистон ва Таиланд ўртасида ўзаро визасиз режим тўғрисидаги ҳукуматлараро келишувни ишлаб чиқиш бўйича музокаралар давом этмоқда.
29 май куни Таиланд оммавий ахборот воситаларида мамлакат иқтисодиётини рағбатлантириш мақсадида ҳукумат виза қоидаларини юмшатишни ўз ичига олган иқтисодий рағбатлантириш режасини эълон қилгани тўғрисида ахборот тарқатилганди. Ўшанда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ахрор Бурхонов виза режимининг узайтирилиши тўғрисида ҳозирча расман ҳеч қандай маълумот эълон қилинмаганини билдирганди.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йилда ўзбекистонликлар учун Таиландда вақтинча бўлиш муддати 15 кундан 30 кунгача узайтирилганди.
2024 йил 15 июлга қадар Ўзбекистон фуқаролари аэропортга келганда 60 доллар эвазига 15 кунлик туристик виза олиши мумкин эди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/xe51103d5ed_dvk-1n6zjoa3.webp.pagespeed.ic.DjtUHvGXbX.webp)
Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди
![Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз" расм](/uploads/posts/2024-07/x1152f14ee6_796315_680.webp.pagespeed.ic.ZD2SmFVj3X.webp)
Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз"
![«Тошшаҳартрансхизмат» 197 нафар ҳайдовчини қора рўйхатга киритди расм](/uploads/posts/2024-07/x6839d75411_photo_2019-09-14_19-54-31-1280x837.webp.pagespeed.ic.MUSEzB3RYD.webp)
«Тошшаҳартрансхизмат» 197 нафар ҳайдовчини қора рўйхатга киритди
![Россия Украинага қарши урушда мушуклардан фойдаланмоқда расм](/uploads/posts/2024-07/x314a06f607_musshuv-g-cvu6d2.webp.pagespeed.ic.80PesVa3_O.webp)
Россия Украинага қарши урушда мушуклардан фойдаланмоқда
![«Эркаги йўқ уйга бегона эркак кирмайди» ёки озарбайжонлик журналист таассуротлари расм](/uploads/posts/2024-07/xe15e261a12_920__95_4269392259.webp.pagespeed.ic.EIkgLjiP7J.webp)
«Эркаги йўқ уйга бегона эркак кирмайди» ёки озарбайжонлик журналист таассуротлари
![Америка Кубоги—2024. Уругвай пенальтилар сериясида Канадани мағлуб этиб, 3-ўрин соҳибига айланди расм](/uploads/posts/2024-07/x6bf4fa54fb_796332_680.webp.pagespeed.ic.VoXlDpHfAP.webp)
Америка Кубоги—2024. Уругвай пенальтилар сериясида Канадани мағлуб этиб, 3-ўрин соҳибига айланди
![Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди расм](/uploads/posts/2024-07/xb620a05f0c_f_ceos7bsa3twk3d5f0bdmprv7c05cgk.webp.pagespeed.ic.9Vra1ZmHK8.webp)
Ўзбекистонда ўқишни кўчириш бўйича ўтиш баллари тасдиқланди
![Анчелоттининг “Реал”дан кейин қаерда ишлаши маълум бўлди расм](/uploads/posts/2024-07/xc74a3be263_fe704183155c1f6ce9706e95d2cf9b72.webp.pagespeed.ic.MTG-ybgzf7.webp)
Анчелоттининг “Реал”дан кейин қаерда ишлаши маълум бўлди