Фото: hamster-travel.ru
Бу ташаббусни мамлакат президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ҳам қўлламоқда. У май ойида “саноати ривожланган бирорта давлатда кўчадаги итлар билан бундай муаммолар йўқлиги”ни айтган.
Мамлакат ҳукуматини айниқса қутуриш касаллиги тарқалиши хавфи кўпроқ ташвишга солмоқда, деб ёзади Der Spiegel нашри. Айни кунларда биргина Истанбул шаҳрининг ўзида 300 мингга яқин уйсиз ит кўчаларда юрибди.
Туркиянинг ҳукмрон “Адолат ва тараққиёт” партияси томонидан таклиф этилган қонун лойиҳасига кўра, уйсиз итлар кўчаларда тутилади ва махсус боқиш жойларига жойлаштирилади. У ерда итлар 30 кун мобайнида ушлаб турилади. Агар шу вақт ичида бирор киши уларни боқиб олишни истамаса, итлар ухлатиш йўли билан йўқотилади.
Ҳайвон ҳимоячилари бу ғояга қарши чиқмоқда ва муқобил вариантни таклиф қилмоқда — кўчадаги итларни кўпаймаслиги учун бепушт қилиш. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкент вилоятида Gentra’га урилган Damas ағдарилиб кетди
Месси Америка Кубоги ҳақида: "Сўнгги финаллар олдидан қарта ўйнаб, кеч ухлаганмиз"
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
Илон Маск Трампни қўллаб-қувватловчи жамғармага катта миқдорда хайрия қилди
АҚШнинг 45-президентига суиқасд қандай кечди? (фото)
Туризм ташкилотларига 50 миллион доллар кредит ажратилади
Сузишнинг муҳим фойдалари ҳақида маълумот берилди
Халқаро молия бозори шарҳи