00:28 / 18.07.2024
44

Лавров Украинадаги можарога барҳам бериш шартларини маълум қилди

Лавров Украинадаги можарога барҳам бериш шартларини маълум қилди
Фото: РИА Новости
Украинадаги инқирозни ҳал қилиш қарорида ердаги воқеликни инобатга олиб, Ғарб Киевга қурол-яроғ қуйишни тўхтатиши керак, шунда можаро тугайди, дея Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров хабар берди.

"Украинани қурол билан таъминлаш тўхтатилиши керак, ана шунда уруш тўхтайди. Нафақат ердаги, балки ижтимоий ҳаётдаги воқеликни ҳам ҳисобга оладиган ечим излаймиз", деди Лавров АҚШга ташрифи якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, референдумлар натижасида Россия таркибига кирган янги ҳудудлар масаласи муҳокама қилинмаяпти.

Аввалроқ Topwar манбаси Украина расмийлари ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиб, Москва билан музокаралар бошлашга тайёргарлик кўраётгани ҳақида хабар берган эди. Манбада айтилишича, Киев Россия билан тинч музокаралар орқали жанговар ҳаракатларни тугатишни режалаштирмоқда. Мамлакат ҳукумати аллақачон можарони тўхтатувчи режани ишлаб чиқиш устида бош қотирмоқда.

Украина келишувларда мамлакат манфаатлари инобатга олинадиган масалаларни муҳокамага киритишга қарор қилган. Аммо фронтдаги чигал вазият туфайли Киевнинг талаблари инобатга олинмаслиги мумкин.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Лавров Украинадаги можарога барҳам бериш шартларини маълум қилди