11:53 / 18.07.2024
84

Хитойдаги 14 қаватли бино ёниб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди (видео)

Хитойдаги 14 қаватли бино ёниб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди (видео)
Фото: Getty Images
Хитой жануби-ғарбида 17 июль куни юз берган ёнғин оқибатида 16 киши ҳалок бўлган. Бу ҳақда Хитой давлат матбуотига таяниб, CNN нашри хабар берди.

Манбада айтилишича, ҳолат Сичуань провинциясининг Цзигун шаҳрида рўй берган. Ушбу шаҳарда жойлашган 14 қаватли савдо маркази ёниб кетган.

Ёнғин савдо марказининг айрим қисмларида давом этаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари пайтида юзага келгани хабар қилинган. Ҳозирга қадар 16 кишининг жасади ёнаётган бинодан олиб чиқилган.

Фото: Getty Images
Ёнғин ҳудудига 300 га яқин фавқулодда хизмат ходимлари ва маҳаллий ўт ўчириш бўлимидан ўнлаб машиналар жўнатилган. Тезкор ҳаракатлар туфайли 30 га яқин фуқаро қутқариб олинган.

18 июль куни эълон қилинган баёнотда Хитой Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ёнғин сабабларини имкон қадар тезроқ аниқлаш ва келажакда бу каби ҳолатлар қайтарилмаслигини таъминлаш учун қутқарувчилар ва вилоят расмийлари воқеа жойига жўнатилганини айтган.

Маълумот ўрнида, жорий йилнинг январь ойида Хэнань провинцияси марказидаги мактаб-интернатда ҳам ёнғин содир бўлган эди. Унда 13 нафар бола ҳалок бўлган. Кейинчалик Хитой жануби-ғарбида аралаш мақсадли бинода ёнғин чиқиши оқибатида ҳам 39 киши ҳалок бўлгани хабар қилинган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойдаги 14 қаватли бино ёниб кетиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди (видео)