![Австрия муҳожирларни ишлашга мажбур қилмоқда](/uploads/posts/2024-07/x6460616bb5_photo_2024-07-18_19-37-22-cwz4o2bu.webp.pagespeed.ic.BNfQdU7txE.webp)
Фото: AFP
Австрия Ички ишлар вазирлиги бошпана изловчилар учун янги қоидаларни эълон қилди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Янги қоидаларга кўра, энди мигрантлар давлат ва маҳаллий ҳукумат идоралари, кичик компаниялар ва тиббий-ижтимоий муассасаларда хайрия ишларини бажаришлари керак бўлади.
Ҳукумат шу йўл билан бошпана изловчиларнинг ҳаётини тартибга солишга ва уларда Австрия маданияти, ижтимоий қоидалар ҳамда урф-одатлари ҳақида аниқ тушунчаларни шакллантиришга умид қилмоқда. Мажбурий дарслар давомида ташриф буюрувчиларга бир хил қадриятлар сингдирилиши кўзда тутилган.
Бундай мажбуриятларни бажаришдан бўйин товлаганларнинг маошлари икки баробарга камаяди, дейилади хабарда.
ИИВнинг таъкидлашича, сўнгги икки йил ичида муҳожирларни қабул қилиш бўйича чора-тадбирларнинг кучайтирилиши Австриянинг ижтимоий тузилмаларига юкни сезиларли даражада камайтирган. ИИВ раҳбарининг сўзларига кўра, жорий йилнинг дастлабки олти ойида мамлакат шарқига, Венгрия чегараси орқали 300 дан ортиқ муҳожир келган, бир йил аввал эса бу кўрсаткич 10 минг нафарни ташкил қилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар расм](/uploads/posts/2024-07/xa1b47cb871_6695151e66faa.webp.pagespeed.ic.M575loXEDI.webp)
Селдерей, сабзи ва қанд миқдорини оширувчи кутилмаган бошқа маҳсулотлар
![Трансафғон йўлаги лойиҳаси иштирокчилари қандай қийинчиликларга дуч келади? расм](/uploads/posts/2024-07/x08f6dcee4c_photo_2024-07-15_20-25-30-8m6q-xqq.webp.pagespeed.ic.TqS0jvjqjD.webp)
Трансафғон йўлаги лойиҳаси иштирокчилари қандай қийинчиликларга дуч келади?
![Ҳомий Байденнинг “шарафли” кетиши учун нутқ тайёрлади расм](/uploads/posts/2024-07/x5696984281_photo_2024-07-18_17-55-01-ls3ceohy.webp.pagespeed.ic.kNNxnihJQf.webp)
Ҳомий Байденнинг “шарафли” кетиши учун нутқ тайёрлади
![Яна бир ўзбекистонлик собиқ вагнерчи: «Пригожиннинг таклифига рози бўлгандим» расм](/uploads/posts/2024-07/x2678827588_b0rbgt-wnyzaybclhvytrz6-tccyuvqk.webp.pagespeed.ic.Natruvj0Ku.webp)
Яна бир ўзбекистонлик собиқ вагнерчи: «Пригожиннинг таклифига рози бўлгандим»
![Россияда генерал Иван Попов уй қамоғига ўтказилди расм](/uploads/posts/2024-07/x93c986bf34_tto_f69flmmptje5diwke-5c2azjfwmi.webp.pagespeed.ic.Z6zb7ypYxB.webp)
Россияда генерал Иван Попов уй қамоғига ўтказилди
![«Олтин тўп». Евро-2024 ва Америка кубоги-2024 якунидан сўнг даъвогарлар рейтинги ўзгарди расм](/uploads/posts/2024-07/xc91dd626c0_photo_2024-05-13_18-17-39-mnmrd8k3.webp.pagespeed.ic.5wrRzWMM-s.webp)
«Олтин тўп». Евро-2024 ва Америка кубоги-2024 якунидан сўнг даъвогарлар рейтинги ўзгарди
![Байден Трамп билан навбатдаги дебатга тайёрлигини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/xd392c89c14_photo_2024-07-16_11-07-32-jgyztpsj.webp.pagespeed.ic.dPkGgr8OaM.webp)
Байден Трамп билан навбатдаги дебатга тайёрлигини айтди
![Болаларни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади расм](/uploads/posts/2024-07/x2956d9026b_tdim1jn-xfcc_0me-sr8ugfllqx_hwub.webp.pagespeed.ic.Rd1937sd0s.webp)
Болаларни оилавий зўравонликдан ҳимоя қилиш чоралари кучайтирилади