Фото: Видеодан кадр
Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳрига борди. Бу ҳақда бош вазир офиси маслаҳатчиси Дмитрий Генделман хабар берди.
Нетаньяху Исроил армиясининг 162-дивизияси жойлашган жойга ташриф буюрган, ҳарбийлар билан суҳбатлашган. Унга бош вазир девони раҳбари Сахи Браверман, Миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Сахи Ханегби ва бош вазирнинг ҳарбий котиби, генерал майор Роман Гофман ҳамроҳлик қилган.
Нетаньяху Исроил Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегара зонаси, яъни Филаделфия коридори ва Рафаҳ назорат-ўтказиш пункти устидан назорати “сектордаги операцияни давом эттиришда глобал аҳамиятга эга” эканини айтган. У кузатув пунктига кўтарилиб, у ердан жанговар ҳаракатлар ҳудудини кўздан кечирган. Исроил бош вазири ҲАМАСга ҳарбий босим ўтказишгина Ғазода гаровда ушлаб турилганларни озод этишга ёрдам беришини таъкидлаган.
“Рафаҳ” назорат-ўтказиш пункти Миср ва Ғазо сектори ўртасидаги ягона ўтиш пунктидир. У орқали секторга инсонпарварлик ёрдамининг катта қисми келиб тушарди. Май ойи бошида Исроил армияси назорат-ўтказиш пункти устидан назорат ўрнатди. Бунга жавобан Миср ҳукумати Исроил билан инсонпарварлик ёрдамини юборишни мувофиқлаштиришдан бош тортди.
“Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Ҳомий Байденнинг “шарафли” кетиши учун нутқ тайёрлади
“Реал” яна бир қимматбаҳо ўйинчини текинга оляпти
Ўзбекистон U23 терма жамоаси янги либосларда машғулот ўтказди
Қирғизистон-Ўзбекистон автомобиль заводи директори: “Битта машина йиғишга 15-20 дақиқа сарфлаймиз”
Машина ёки кўчмас мулкда тақиқ бор-йўқлигини текшириш тизими ишга туширилди
Қирол Чарльз III камёб эчки зотига қироллик унвонини берди
Обама Байденнинг сайловдаги имкониятлари пасайган деб ҳисобламоқда