Фото: Maxar Technologies
Россия президенти Владимир Путиннинг Москва шимолидаги ёзги қароргоҳида хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Бу ҳақда сунъий йўлдошдан олинган тасвирларга асосланиб, CNN нашри хабар берди.
Сунъий йўлдошлар Новгород вилоятидаги Валдай кўли атрофидаги ҳудуднинг бир қанча тасвирларини олган. Ҳудудда жойлашган президент қароргоҳи атрофида кўплаб ўзгаришлар кўринган.
Манбага кўра, президент қароргоҳи яқинида бир нечта Панцир-С1 ҳаво мудофаа тизимлари ўрнатилган. Ушбу тизимлар учувчисиз қурилмалар: дронлар ҳамда ракеталар ҳужумларига қарши самарали ишлай олади
Россия президенти ёзда ўз вақтининг кўп қисмини Валдай қароргоҳида ўтказиши маълум. Ушбу қароргоҳ Валдай миллий боғидаги йирик дам олиш масканида, икки кўл ўртасида жойлашган ярим оролда қурилган. Мажмуа ҳудудига кириш чекланган. 40 гектарли ҳудуд уч томондан сув билан ўралган. Қуруқликдан кириш қисмини эса махсус хизматлар қўриқлайди.
Фото: Alamy
Сўнгги ойларда Украина армиясининг ҳарбий дронлар ёрдамида Россия ичкарисига зарба бера олиш қобилияти яхшиланган. Бу эса Москвада хавотирларни кучайтирган. Расмийлар муҳим давлат муассасалари ва президент қароргоҳлари атрофида мудофаани кучайтирган.
Maxar Technologies томонидан тақдим этилган сунъий йўлдош тасвирлари ҳаво ҳужумидан мудофаа воситаларининг стратегик ҳудудда, президент қароргоҳидан бир неча километр узоқликда, ўрмон чуқурлигидаги минорада жойлашганини кўрсатади.
Панцир-С1 тизимлари қисқа масофага учувчи қанотли ракеталар ва дронларга қарши курашиш учун мўлжалланган. Уларни турар жой объекти яқинида жойлаштириш эса Украинанинг тобора хавфли дронлар ҳужумларига қарши жавоб чораси бўлиши мумкин. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Ўзбекистон-Қирғизистон ҳамкорлигини янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари белгилаб олинди
Халқаро молия бозори шарҳи
Жигар касалликларининг ноодатий белгилари
Украина собиқ бош вазири: “Зеленский Украина глобал қудратини буткул йўқотишига олиб келди”
Жиззахда 14 ёшли қиз бедарак йўқолди
Тошкентда қурилганига уч кун бўлган автобус бекати қулаб тушди (видео)
Қирғизистон ва Ўзбекистон маҳкумларни топшириш бўйича шартнома имзолади