Фото: Google Images
Украина ва Буюк Британия мудофаа соҳасини ривожлантириш бўйича келишувга эришди. У ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, зирҳли транспорт воситалари ва ўқ-дориларни етказиб бериш, таъмирлаш ва қисман ишлаб чиқаришни таъминлайди. Бу ҳақда “РБК-Украина” президент девонига таяниб хабар берди.
Ҳужжатга кўра, британиялик етказиб берувчилар Украина билан 2 миллиард фунт стерлинг (2,5 миллиард доллардан ортиқ) учун кредит шартномалари тузишлари мумкин бўлади. Келажакда бу миқдор оширилиши мумкин. Кредитни тўлаш муддати — 15 йил.
Украина мудофаа қобилиятини ривожлантириш учун расмий кредит ёрдами тўғрисидаги келишувни Украина мудофаа вазири Рустем Умеров ва Буюк Британия мудофаа вазири Жон Хили президент Владимир Зеленский ва бош вазир Кей Стармер иштирокида имзолади.
Келишув туфайли 2026 йилгача Украина мудофаа кучларини ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари, радар ва қурол-яроғлар билан таъминлаш, технологияларни қўлга киритиш ҳамда артиллерия қурилмалари ва зирҳли транспорт воситалари учун эҳтиёт қисмларни қисман ишлаб чиқаришни ўзлаштириш режалаштирилган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Томас Крукс суиқасддан бир соат олдин мерган эътиборини тортган, аммо уни йўқотиб қўйишган
Соққа қилишни “шаҳарликлар”дан ўрганинг!
Жанубий Корея овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга радиоэшиттиришлар узатишни бошлади
Ўзбекистонликлар Россияга ишга таклиф қилинмоқда
Зеленский иттифоқчиларни Украина узра Россия ракеталарини уриб туширишга чақирди
Наманганда пора билан “ўтириб чиқиб”, оқланган ИИБ ходими яна қамалди
У янги Месси бўла оладими? Ламин Ямал олдидаги беш асосий тўсиқ