![Хитойда кўприк қулаши оқибатида 12 киши ҳалок бўлди, 30 киши бедарак йўқолди](/uploads/posts/2024-07/x3c16db06c3_cctv-ln08d-om.webp.pagespeed.ic.gnHDfd-SPW.webp)
Фото: CCTV
Хитойда 19 июль куни кўприк қулаб тушиши оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, яна 30 киши бедарак йўқолган. Бу ҳақда Хитой маҳаллий манбаларига таяниб, CNN нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, ҳалокат Шаньси провинцияси ҳудудида рўй берган. Халқаро магистрал устида қурилган кўприк бир неча силкиниш натижасида қулаб тушган.
Кўприк жойлашган Шанло туманининг Жашуй округида автомобиллар ҳаракати тўхтаб қолган. Кўприк қулашига кучли ёмғир ёғиши ва иншоот остидан оқиб ўтувчи дарёда сув сатҳи ниҳоятда кўтарилиб кетиши сабаб бўлган.
Маҳаллий ҳукумат ҳалокат жойига зудлик билан қутқарув бригадалари ва техникаларини жалб қилган. Ҳозирги пайтда 17 та енгил автомобиль ва 8 та юк машинаси ёрдамида қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилаётгани маълум қилинган.
Хитой миллий ёнғин ва қутқарув бошқармаси ҳудудга 900 нафарга яқин шахсий таркиб ходими, 90 та машина, 20 та қайиқ ва 41 та дрондан иборат қутқарув гуруҳини жўнатган. Қутқарувчилар дарё қуйи оқими бўйлаб бедарак йўқолганларни излашда давом этмоқда.
Хитой президенти Си Цзиньпин ҳалокат ҳудудида кенг миқёсли қутқарув ишларини олиб боришга чақирган. Мамлакат раҳбари айни дамда сув тошқини назорати учун жуда муҳим давр эканини айтиб, маҳаллий ҳукуматга зарурий чоралар кўришни буюрган.
Хитой давлат матбуотига кўра, мамлакат марказий вилоятларида жуда кучли тошқинлар кузатилган. Хенан ва Шанло туманларида ёғингарчилик ортидан келган тошқин инфратузилмага жиддий шикаст етказган. Биргина Хэнань провинциясида сўнгги ҳафтада сув тошқинлари оқибатида 100 минг киши турар жойларидан эвакуация қилинган. File engine/social.php not found.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![“Бахти Ташкентский” ишида 6 киши ўта хавфли рецидивист деб топилди расм](/uploads/posts/2024-07/x107020efd8_yyd-zs6ntz8f0slqybpwigumrbchfnf4.webp.pagespeed.ic.3rZk6TrPVe.webp)
“Бахти Ташкентский” ишида 6 киши ўта хавфли рецидивист деб топилди
![Байденнинг рафиқаси эрининг президентлик кампаниясига маблағ йиғиш учун Парижда тадбир ўтказади расм](/uploads/posts/2024-07/x372909ef8c_bayd88-xejxw-9n.webp.pagespeed.ic.Yp1H3fOYSZ.webp)
Байденнинг рафиқаси эрининг президентлик кампаниясига маблағ йиғиш учун Парижда тадбир ўтказади
![«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди расм](/uploads/posts/2024-07/x54ee3d4c9b_hrehwlwxbepgvtgkb0nwy_ab3ghvmci4.webp.pagespeed.ic.qxyzo-aRXs.webp)
«Ўзбекконцерт» лицензиясиз фаолият юритган 65 нафар санъаткорга чора кўрди
![Париж—2024. Ўзбекистоннинг дастлабки рақиби Испания ҳақида расм](/uploads/posts/2024-07/xa13ac9d200_4863-q2nbkson.webp.pagespeed.ic.DI5fz3yF3u.webp)
Париж—2024. Ўзбекистоннинг дастлабки рақиби Испания ҳақида
![Ҳайдовчилар неча марта тезликни оширганидан қатъи назар “права”си олинмайдиган бўлди расм](/uploads/posts/2024-07/xc54cea6db4_r9tvsf7kzbzkit0-4iiumy1xl_q7hbnc.webp.pagespeed.ic.2i2V_YlE8k.webp)
Ҳайдовчилар неча марта тезликни оширганидан қатъи назар “права”си олинмайдиган бўлди
![Математика ўқитувчиси АҚШ президенти бўлиш учун ўз исмини ўзгартирди расм](/uploads/posts/2024-07/xf893e68d0f_01.webp.pagespeed.ic.wHc8-XEEjy.webp)
Математика ўқитувчиси АҚШ президенти бўлиш учун ўз исмини ўзгартирди
![АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи расм](/uploads/posts/2024-07/xf6627cfc8c_afp-gdus8h-i.webp.pagespeed.ic.3LPASNP2JR.webp)
АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи