21:58 / 20.07.2024
196

Улар ҳатто чойчақа қолдирмайди: энг зиқна Голливуд юлдузлари

Улар ҳатто чойчақа қолдирмайди: энг зиқна Голливуд юлдузлари
Жаҳон юлдузлари миллионлаб доллар ишлаб топади — улар пулларини кўйлак ёки соатга, ҳашаматли нарсаларга сарфлаши мумкин. Улар қимматбаҳо машиналар ҳайдайди, қўриқчилар ёллайди ва шахсий самолётларда учади. Ваҳоланки, уларнинг баъзилари ҳисоб-китоб қилмасдан ресторандан қочиб кетишга, чойчақадан тежаб қолишга ва яқинларига арзон совғалар беришга ҳаракат қилади.

Линдси Лоҳан

Сўнгги пайтларда Линдси Лоҳан ўзининг машҳурлиги, даромади ва одатий ҳаётини тиклай бошлади. Бироқ актрисанинг обрўси нафақат қонун билан боғлиқ муаммолар туфайли, балки майда-чуйда нарсаларни деб ҳам яхшигина тўкилган. Линдси бир неча марта гўзаллик салонида истаганича фойдаланиб, пул тўламай қочиб кетган.

Мадонна

Мадонна нафақат жуда талабчан, ҳатто шафқатсиз, шунингдек, пул тўлашни ҳам ёқтирмайди. Стилистлар, визажистлар, овоз муҳандислари, раққосалар ва бошқа ходимларга маош тўлаш ҳақида гап кетганда, дунёдаги энг бой хонандалардан бири ҳар бир тийинни ҳисоблаб беради. Шунингдек, у ресторан ва меҳмонхоналарда чойчақа қолдирмайди.

Виктория Бекҳэм

Виктория Бекҳэм фойдаланадиган хизматлари учун пул тўлашни ёмон кўради. Баъзида у нафақат сўрашни, балки бепул хизмат кўрсатишни талаб қилишни ҳам бошлайди. Бунинг эвазига у оддий мижоз сифатида унинг исми билан чақиришларига рухсат беради. Бекҳэм яқинларига арзон рамзий совғалар бериши билан ҳам танилган.

Бритни Спирс

Бритни Спирс ҳам пул сарфлашни ёқтирмайди. У нафақат официантлар учун чойчақа қолдирмайди, балки ресторанда еган овқатларига ҳисоб-китоб қилишни ҳам хоҳламайди. Сценарий ҳар доим бир хил: аввалига 2000 йилларнинг поп юлдузи овқатга буюртма беради, уни ейди. Кейин овқат ёки хизматдан кўнгли тўлмай, жанжал кўтаради, шундай қилиб пул тўламай чиқиб кетади.

Женнифер Лопес

Инсайдерларнинг хабар беришича, Бен Аффлек катта харажатларга жуда зиқна, шу сабаб унинг ҳашаматли ҳаёти учун рафиқаси Женнифер Лопес ҳақ тўлаган, қолаверса, хонанданинг ўзи ҳам пул сарфлашни ёқтирмайди. Буни хонанда билан бирга ишлаган кўпчилик тасдиқлайди. У хизматкорларга, ёрдамчиларга ва бошқа ходимларга кам маош тўлайди. Бир марта у Аффлек казино ходимига чойчақа сифатида қолдирган 500 долларлик фишкани тортиб олган.

Шон Пенн

Зиқна ҳисобланган яна бир юлдуз — Шон Пенн. У ҳеч қачон чойчақа қолдирмайди, на официантларга, на меҳмонхоналарда. Аммо актёр хайрия ишларига катта маблағ сарфлайди. Пеннинг сўзларига кўра, хизмат кўрсатиш ходимлари иши учун маош олади, шунинг сабаб улар чойчақага муҳтож эмас.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Улар ҳатто чойчақа қолдирмайди: энг зиқна Голливуд юлдузлари