Фото: ТАСС
Эрон ядро дастурини тезлаштирди ва ядровий қурол яратишга яқин, дея АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен хавотир билдирди.
"Биз сўнгги ҳафталар ва ойларда Эрон ҳақиқатан ҳам ядровий қурол учун ёқилғи сифатида ишлатилиши мумкин бўлган парчаланувчи материалларни ишлаб чиқишда муваффақиятга эришаётганини кўрдик", дейди Блинкен.
Шунингдек, Блинкен АҚШ собиқ президенти Дональд Трамп маъмуриятини 2018 йилда Эрон ядровий келишувидан чиққанлиги учун айблаган. Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳали ўз қуролини яратмаган, лекин улар парчаланувчи материаллар, портловчи қурилмаларни бирлаштиришини, шунингдек, мамлакат ядро қуролига эга эканини таъкидлаган.
"Қўшма Штатлар Эроннинг бомба устида ишлаётганига оид ҳар қандай аломатларни диққат билан кузатмоқда ҳамда Теҳронни жиловлаш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда", дейди Блинкен.
АҚШ Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи Жейк Салливанга кўра, Вашингтон, Эрон ва унинг иттифоқчилари томонидан апрель ойида Исроилга уюштирилган ҳужумлардан сўнг, Эрон расмийларининг бундай имконият ҳақида фикр юритувчи жамоатчилик шарҳлари сезиларли даражада ошганини айтган.
Салливан агар Эрон бу йўлдан ҳаракатланса, улар Қўшма Штатлар билан ҳақиқий муаммога дуч келишидан огоҳлантирган.
Эроннинг янги президенти Масъуд Пезешкиён Ғарбга мурожаат қилиб, Эронни “яккаланганликдан олиб чиқиш” ва мамлакатни халқаро санкциялардан халос этишга ҳаракат қилишини айтган. Хусусан, у Эрон ва жаҳон кучлари ўртасида 2015 йилда имзоланган ядровий келишувни қайта тиклаш тарафдори. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мадримов—Кроуфорд жангининг расмий постери эълон қилинди
Афғонистон миллий қаршилик фронти раҳбари: “Толибон” АҚШ пулига жиҳод мактаблари қурмоқда
Собиқ жаҳон чемпиони Энди Руис Кроуфорд—Мадримов жангига тахмин билдирди
Россияда америкалик мусиқачи 13 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди
Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
2024 йилда сайёҳлар учун энг хавфли 10 та шаҳар эълон қилинди
“Бахти Ташкентский” номи билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевга суд ҳукми ўқилди
Трамп Россия АҚШнинг Афғонистондаги мағлубиятини кўриб, уруш бошлаганини айтди