13:49 / 21.07.2024
62

Турк юлдузлари ҳаётида нима янгиликлар? (фото)

Турк юлдузлари ҳаётида нима янгиликлар? (фото)
Турк актёр ҳамда актрисалари шахсий ҳаётида рўй бераётган янгиликлар, ҳозирда юлдузлар нималар билан банд экани ҳақида маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

“Қора ният” сериали юлдузи ва хонанда Шеввал Сам ҳамда Пера Филармония оркестрининг Бурсада бўлиб ўтган 62-халқаро фестивалида концерт берди. Икки соат давом этган тадбир очиқ осмон остидаги “Културпарк” номли театр биносида бўлиб ўтди. Хонанда мухлисларига гўзал ижодий кеча тақдим этди.

Фото: Дзен
Таркан 2016 йилда Пинар Дилек билан турмуш қурган, 2018 йилда уларнинг Лия исмли қизи туғилган. Машҳур хонанда баъзан қизи билан тушган оилавий суратларини баҳам кўради. Куни кеча у Лияни туғилган куни муносабати билан табриклади ва пост қолдирди:

Менинг ҳаммадан қадрли қизим!.. Икки кун аввал қизалоғим 6 ёшга тўлди. Яқинда у мактабга чиқади. Қизим ҳали ёш бўлган ушбу кунларни тез ўтиб кетишини истамайман, оилам билан ўтказаётган ҳар бир дақиқадан завқ олгим келади. Лекин афсуски, йиллар жуда тез ўтиб кетаверади”, деб ёзди Таркан ва ота-оналарга мурожаат қилди.

Фото: Дзен
Азиз ота-оналар, фарзандларингиз билан кўпроқ бирга вақт ўтказинг. Улар билан ўтган ҳар бир лаҳзани қадрланг. Чунки бу дамлар бошқа қайтиб келмайди. Уларнинг энг беғубор даврини шунчаки ўтказиб юборманг. Фарзандларингизни доим қучоқланг, уларни яхши кўришингизни тез-тез айтиб туринг", деди Таркан.

Актёр ва продюсер Толгахан Сайишман оиласи билан ижарага олган ҳашаматли яхтада Бодрумда дам олаётган суратларини жойлади. Кейин актёр оиласи билан Анталияга кўчиб ўтди ва таътилни шу ерда давом эттирди. Бир неча кундан сўнг оиласини Туркияда дам олиш учун қолдирган Толгахан 2 ҳафталик иш учун турли мамлакатларга саёҳатга жўнаб кетди.

Фото: Дзен
Буржу Бирижик ва унинг турмуш ўртоғи Эмредан хушхабар келди: актриса 15 июль куни фарзандли бўлди ва чақалоққа Луна деб исм қўйишди. Ҳозирда она ва боланинг аҳволи яхши.

Фото: Дзен
Уч фасл давом этган “Ойна ортидаги қиз” сериалидаги иштироки туфайли Туркия ва хорижда кенг танилган Фейяз Шарифўғлу журналист Мерве Дончулга турмуш қуришни таклиф қилди. Улар уч йилдан бери учрашар эди.

Фото: Дзен
Турмуш қуриш таклифини юлдуз Италияга романтик саёҳат пайтида берди. Фейяз Шарифўғлу Мерве Дончул олдида тиз чўкиб, “Менга турмушга чиқ” дея қизнинг қўлини сўради ва Мерве рози бўлди.

Фото: Дзен

Фото: Дзен
Тўй санаси ҳали номаълум, лекин муҳими, ёшлар никоҳ сари биринчи қадамни қўйишди. Жуфтлик Италияга саёҳатидан турли суратларни ҳам жойлаштирди.

Фото: Дзен

Фото: Дзен

Фото: Дзен

Фото: Дзен

Фото: Дзен

Фото: Дзен
Ҳанде Эрчел қаллиғи билан саёҳат қилишда давом этмоқда. У Ҳакан Сабанжи билан бирга Лондонда эркаклар ўртасида бўлиб ўтган Уимбилдон теннис турнирининг финалига ташриф буюрди. Ўйинни икки ёш трибунадан туриб томоша қилди.

Фото: Дзен

Фото: Дзен

Фото: Дзен

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Турк юлдузлари ҳаётида нима янгиликлар? (фото)