![Майоркада минглаб кишилар туризмга қарши намойишга чиқди](/uploads/posts/2024-07/xd789f1239d_decpfbdxygtidnieovbhjkrmrl1uptyv.webp.pagespeed.ic.jhOZH9YaaI.webp)
Фото: EFE
Испаниядаги машҳур Майорка курорт оролида маҳаллий аҳоли 21 июл, якшанба куни оммавий туризмга қарши намойишга чиқишди. Полиция маълумотларига кўра, митингда 20 мингга яқин одам қатнашган. Ташкилотчиларнинг айтишича, намойишчилар сони 50 мингга яқин.
«Оммавий туризм ўз оролида яшаш имкониятига эга бўлмаётган маҳаллий аҳоли учун қийинчилик туғдиради, чунки туристик квартиралар нархларни кўтаради. Ёзда сайёҳлар пляжларни тўлдиради ва давлат хизматларини қийинлаштиради», деди намойиш ташкилотчиларидан бири Reuters агентлигига.
Испания бошқа минтақаларида туризмга қарши митинглар
Июл ойи бошида бир неча минг киши Каталониянинг бир қанча шаҳарларида оммавий туризмга қарши намойишларга тўпланган эди. Маҳаллий полиция маълумотларига кўра, Барселонадаги митингда 2800, Жиронада эса 400 дан ортиқ киши қатнашган.
Апрел ойи охирида Канар ва Балеар оролларида оммавий туризмга қарши намойишлар бўлиб ўтди. Канар оролларида, полиция маълумотларига кўра, намойишларда 20 мингга яқин одам қатнашган. Ташкилотчилар 50 мингга яқин иштирокчи ҳақида маълум қилди. Балеар оролларининг энг йирик шаҳри Пальма-де-Майоркадаги акцияда 10 мингга яқин киши иштирок этди.
Канар оролларидаги митинг ташкилотчилари оммавий туризм маҳаллий аҳоли ва атроф-муҳит учун зарарли эканлигига ишонч билдирмоқда. Намойишчилар Тенерифеда иккита янги меҳмонхона қурилишига қарши чиқди, шунингдек, уларни Канар оролларида туризм индустриясини янада ривожлантириш бўйича қарор қабул қилишда ўз сўзини айтиш имконини беришга чақирди. Пальма-де-Майоркадаги намойишчилар, ўз навбатида, маҳаллий ҳокимиятни у ерда беш йилдан кам вақт яшаган одамларга мулк сотиб олишни тақиқлашга чақирди. File engine/social.php not found.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![Жанубий Корея овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга радиоэшиттиришлар узатишни бошлади расм](/uploads/posts/2024-07/xf9c60054b2_speaker-4efzv0vm.webp.pagespeed.ic.Q-tcNIcIyo.webp)
Жанубий Корея овоз кучайтиргичлар орқали Шимолий Кореяга радиоэшиттиришлар узатишни бошлади
![“Париж-2024”: Ўзбекистон футболчилари юлдузларга тўла Испанияни тўхтата оладими? расм](/uploads/posts/2024-07/xf0e945ce97_c5fc1050df620de9bf146defa1195765.webp.pagespeed.ic.ksuXM2AT31.webp)
“Париж-2024”: Ўзбекистон футболчилари юлдузларга тўла Испанияни тўхтата оладими?
![Бангладешдаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етди расм](/uploads/posts/2024-07/xd430082cad_01.webp.pagespeed.ic.dIkkdrfd7Q.webp)
Бангладешдаги намойишларда ҳалок бўлганлар сони 75 кишига етди
![У янги Месси бўла оладими? Ламин Ямал олдидаги беш асосий тўсиқ расм](/uploads/posts/2024-07/x26949ecbd4_cnak_kmcypdg2ksojrgxjqcajiyvlu7k.webp.pagespeed.ic.Wb-gJfWXG-.webp)
У янги Месси бўла оладими? Ламин Ямал олдидаги беш асосий тўсиқ
![Қилмаган жинояти учун 43 йил қамоқда ўтирган аёл озодликка чиқарилди расм](/uploads/posts/2024-07/x8355df0509_01.webp.pagespeed.ic.dT23r3LJwA.webp)
Қилмаган жинояти учун 43 йил қамоқда ўтирган аёл озодликка чиқарилди
![Россияда эр-хотин терроризмга даъват қилишда айбдор деб топилди расм](/uploads/posts/2024-07/xb59dcf0b8b_qaus_cpjebwagujhnotlhycqnzapehmt.webp.pagespeed.ic.5jqw0cy0HU.webp)
Россияда эр-хотин терроризмга даъват қилишда айбдор деб топилди
![“Трактор” ҳам сотувга қўйилди расм](/uploads/posts/2024-07/xfc239262e4_01.webp.pagespeed.ic.BDBUU5UtWQ.webp)
“Трактор” ҳам сотувга қўйилди