![Латвия Россия билан чегарада “аждар тишлари” ни ўрнатишни бошлади](/uploads/posts/2024-07/x776f98c9c3_photo_2024-07-22_22-28-38-dvjooslf.webp.pagespeed.ic.IblD0MwTKW.webp)
Фото: Видеодан кадр
Латвия Россия билан чегарада “аждар тишлари” деб номланган танкка қарши тўсиқларни ўрнатишни бошлади. Бу ҳақда Европарламент депутати, Рига собиқ мэри Нил Ушаков маълум қилди.
У ўзининг Telegram каналида ўрнатилган бетон истеҳкомлар чизиғи – “аждар тишлари” тасвирланган видеони жойлаштирган.
Зилупе яқинидаги Терехово назорат-ўтказиш пунктига кираверишда танкка қарши истеҳкомлар захиралари, дейилади пост тавсифида.
Латвия, Эстония ва Литва январь ойида Россия ва Беларусь билан чегарада мудофаа чизиғи қурилишини маъқуллашга келишиб олган эди. Польша мазкур ташаббусга июнь ойида қўшилган.
Ушбу давлатлар расмийлари яқин йилларда ўз чегараларида мудофаа зонаси яратиш ниятини билдирган. Ташаббус муаллифларига кўра, Россия ва Беларусь билан чегарада мудофаа чизиғи Европа Иттифоқини Москвадан келаётган ҳарбий таҳдидлар ва бошқа хавфли ҳаракатлардан ҳимоя қилиш учун зарур.
Апрель ойида Financial Times Шарқий Европа давлатлари Россиядан ҳужумга тайёрланаётгани, уларнинг фикрича, Украинадаги можаро тугаганидан кейин ҳужум қилиши мумкинлиги ҳақида ёзган эди.
Россия расмийлари Москва бошқа давлатларга, жумладан Шимолий Атлантика альянсидаги давлатларга ҳам ҳужум қилишни режалаштираётгани ҳақидаги даъволарни бир неча бор рад этган. Россия президенти Владимир Путин бундай баёнотларни “бемаънилик” деб атаган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи расм](/uploads/posts/2024-07/xf6627cfc8c_afp-gdus8h-i.webp.pagespeed.ic.3LPASNP2JR.webp)
АҚШдаги Фаластин тарафдорлари Нетаньяху ташрифига қарши намойиш уюштиришмоқчи
![Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди расм](/uploads/posts/2024-07/xf98ce07b56_0353558d5f402fb12a2a34d933bae248.webp.pagespeed.ic.Odsxtg6EEX.webp)
Мессини, Хавини ва мени йўқотиб, “Барса” катта хато қилди
![Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот расм](/uploads/posts/2024-07/x73c40190d0_669e327f606dd.webp.pagespeed.ic.r83Qc9Icaj.webp)
Озиш учун ёрдам берадиган 4 та ҳамёнбоп маҳсулот
![Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган" расм](/uploads/posts/2024-07/xc93be6563b_59b054633a_6004.webp.pagespeed.ic.JHaomSCHqQ.webp)
Теренс Кроуфорд: "Менинг бор эътиборим бир нарсага қаратилган"
![Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади? расм](/uploads/posts/2024-07/x0ab7969565_669e48c9cc314.webp.pagespeed.ic.8y1JYkU0MC.webp)
Дунёдаги энг бадавлат куёв Анант Амбани қандай касалликдан азият чекади?
!["Нефтчи" Ўзбектистон терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди расм](/uploads/posts/2024-07/x065d6495c8_0cc27c9a507b14c8cf0fa58a52ae2dc3.webp.pagespeed.ic.feSOPVUROR.webp)
"Нефтчи" Ўзбектистон терма жамоаси ҳужумчисини ўз сафига қўшиб олди
![Фарғонада содир бўлган ЙТҲда унаштирилган йигит ва қиз ҳалок бўлди расм](/uploads/posts/2024-07/x7c7f56e05a_5o1zp6ky2ktqodedvzeebixmsi-yxsgy_medium.webp.pagespeed.ic.k-9LJCB7rF.webp)
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда унаштирилган йигит ва қиз ҳалок бўлди
![ОТМга қабул квоталари тасдиқланди расм](/uploads/posts/2024-07/x1e0e2724f9_01.webp.pagespeed.ic.SbOSaDAbBk.webp)
ОТМга қабул квоталари тасдиқланди