Фото: Коммерсантъ
Агар чет эл фуқароси томонидан рус тилини билиши тўғрисида олинган сертификат ҳақиқий эмас деб топилган бўлса, мигрант депортация қилиниши мумкин. Шу мазмундаги қонун лойиҳаси Давлат Думасига РЛДП вакиллари томонидан киритилди.
Қайд қилинишича, агар мигрантда Россиядан чиқиб кетиш учун молиявий имконият бўлмаса, у ўз давлатининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси ҳисобидан депортация қилинади.
«Бизга фақат тилимизни ва мамлакат тарихини ўрганиш учун ҳаракат қилган мутахассислар келиши керак. Россияга ёлғон йўл билан кирганлар, жиноят қилиб, ҳужжат сотиб олганлар… дарҳол депортация қилиниши лозим», деди РЛДП раиси Леонид Слуцкий.
Тил сертификати Россияда ишчи кучи сифатида қонуний қолиш учун зарур шартдир. Меҳнат мигрантлари сертификат олиш учун рус тили, тарихи ва Россия қонунчилиги асослари бўйича имтиҳон топшириши лозим.
Россия Таълим ва фан вазирлиги июл ойи бошида маълум қилишича, рус тили имтиҳонидан ўта олмаган мигрантлар фоизи 2024 йил январ-май ойларигача 3 фоиздан 30 фоизга ошган. 2024 йил апрел ойида мигрантларга ёрдам бериш марказлари рус тилидан имтиҳон топшириш ҳуқуқидан маҳрум бўлди. Илгари улар буни Россия университетлари номидан амалга ошириши мумкин эди. Таълим ва фан вазирлиги талабига кўра улар билан тузилган шартномалар бекор қилинди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Россия Курск вилояти ва Украина шарқида ҳужумларни кучайтирмоқда
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи