
Фото: Видеодан кадр
Полша пойтахти Варшавада бир гуруҳ безорилардан ўзини пичоқ билан ҳимоя қилган ва якунда полиция томонидан ушланган ўзбекистонлик йигитга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси бекор қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Полшадаги элчихонаси хабар берди.
«Полша ҳуқуқ-тартибот идоралари билан М.Козимжоновнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида олиб борилган музокаралар ва тезкор тадбирлар натижасида фуқаромизга нисбатан 2024 йилнинг 24 июл куни қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилинишига эришилди», дейилади хабарда.
Қайд қилинишича, ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда ва ҳолат дипломатик ваколатхона назорати остида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар