![Байден Ғазода дарҳол ўт очишни тўхтатишга чақирди](/uploads/posts/2024-07/x2764e8901a_photo_2024-07-26_17-08-25-muohaa_w.webp.pagespeed.ic.UVcMvXeZ_n.webp)
Фото: Эндрю Ҳарник / Getty Images
АҚШ президенти Жо Байден Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуни имкон қадар тезроқ ўт очишни тўхтатиш ва Ғазода гаровга олинганларни озод қилиш бўйича келишувга эришишга чақирди.
"Оқ уйдаги йиғилишда Байден “қолган бўшлиқларни бартараф этиш, имкон қадар тезроқ келишувга эришиш, гаровга олинганларни уйларига қайтариш ва Ғазодаги урушни абадий тугатишга эришиш” зарурлигини таъкидлаган", дейилади Оқ уй баёнотида.
Нетаньяху билан учрашувда Байден, шунингдек, яна бир бор Ғазода гуманитар ёрдамни кўпайтириш ва тинч аҳоли ҳимоясини яхшилашга чақирган.
"Ёрдам етказиб бериш йўлидаги барча тўсиқларни олиб ташлаш ва уларга муҳтож бўлганларга асосий хизматларни тиклаш зарур", дейилади хабарда.
Шу билан бирга, АҚШ етакчиси яна бир бор ҳарбий амалиётлар пайтида тинч аҳоли ҳаётини ҳимоя қилиш зарурлигини қайд этган.
Байден Қўшма Штатларнинг “Эрон ва унинг ишончли вакиллари, жумладан, Ғазодаги ҲАМАС, Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” жангарилари ва Ямандаги ҳусийлар томонидан келаётган барча таҳдидларга қарши Исроил хавфсизлигини таъминлашга содиқлигини” яна бир бор тасдиқлаган.
Демократик партиядан президентликка потенциал номзод ва АҚШ вице-президенти Камала Ҳаррис ҳам ҲАМАСни шафқатсиз террорчи ташкилот сифатида қоралаб, жангариларни қўллаб-қувватловчи ҳар қандай риторика жирканч ва қабул қилиб бўлмас эканлигини таъкидлаган. Сиёсатчи бутун дунёда антисемитизм кучайишига қарши курашиш муҳимлигини айтган.
"Урушни Исроил хавфсиз бўлган, барча гаровга олинганлар озод этилган, Ғазодаги фаластинликларнинг азоб-уқубатлари тугаган, фаластинликлар ўз эркинлиги, қадр-қиммати ва ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкин бўлган тарзда тугатиш вақти келди", дея хулоса қилган у. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди расм](/uploads/posts/2024-07/x5d68f097cc_cpfwuizw-xwahpsftbuhwxid7woiqpia.webp.pagespeed.ic.07V3FGy0tF.webp)
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
![Ўзбекистон қанча мева–сабзавот экспорт қилмоқда? расм](/uploads/posts/2024-07/x81b13800c9_2283.webp.pagespeed.ic.fNmvaG0D0s.webp)
Ўзбекистон қанча мева–сабзавот экспорт қилмоқда?
![Ўзбекистон аҳолиси жуда кучли иссиқдан огоҳлантирилди расм](/uploads/posts/2024-07/x5abd4920f8_ldhp0lpixwfm5dfqig5zqnpfhrpxny33_front.webp.pagespeed.ic.ewZpVNa7mi.webp)
Ўзбекистон аҳолиси жуда кучли иссиқдан огоҳлантирилди
![Ҳаррис Байден пойгадан чиққанидан кейинги биринчи сўровда Трампдан ўзиб кетди расм](/uploads/posts/2024-07/x8c565f2e26_dhurywtagaip1kb6-er_xkuflpuqtny.webp.pagespeed.ic.yhjbpzlsJn.webp)
Ҳаррис Байден пойгадан чиққанидан кейинги биринчи сўровда Трампдан ўзиб кетди
![Рус тилини билмайдиган мигрантлар Россиядан депортация қилиниши мумкин расм](/uploads/posts/2024-07/xaccfb205a3_hh-mqlq-teokdp1czdl3ga-pt34rdz6n.webp.pagespeed.ic.Tk2TVg6kl5.webp)
Рус тилини билмайдиган мигрантлар Россиядан депортация қилиниши мумкин
!["Париж-2024". Аргентина 90+16-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди расм](/uploads/posts/2024-07/xa398ae0af2_afaa3e72f8a3419e242c6137884d7a94.webp.pagespeed.ic.PzWezLnazU.webp)
"Париж-2024". Аргентина 90+16-дақиқада мағлубиятдан қутулиб қолди
![Президент Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан самимий қутловлар келмоқда расм](/uploads/posts/2024-07/x10127fddd3_01.webp.pagespeed.ic.3Q8XqFVvT9.webp)
Президент Мирзиёевнинг таваллуд куни муносабати билан самимий қутловлар келмоқда
![Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xc43b6c3cc1_bulgakov11-xpll3uoq.webp.pagespeed.ic.iIzLUj9vyW.webp)
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди