АҚШ президентлигига номзод Доналд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу билан учрашув чоғида демократ Камала Ҳаррис сайланса, учинчи жаҳон уруши бўлишини башорат қилди. Бу ҳақда Fox News хабар бермоқда.
Трампнинг айтишича, Ҳаррис Яқин Шарқ муаммоларини яхши тушунмайди. «Ҳар қачонгидан ҳам учинчи жаҳон урушига яқинроқмиз. Ҳеч қачон бунчалик яқин бўлмаганмиз, чунки бизда давлатни лаёқатсиз одамлар бошқармоқда», — деган у.
Трамп билан учрашишдан олдин Нетаняҳу Ҳаррис билан гаплашган. Ҳаррис унга Ғазо секторида имкон қадар тезроқ ўт очишни тўхтатиш бўйича «Ҳамас» билан келишув имзолашга чақирди. Сиёсатчи анклавда тинч аҳоли орасида қурбонлар сони кўплигидан жиддий хавотир билдирди.
Axios ўз манбаларига таяниб, Исроил бош вазири Америка вице-президентининг баёнотларидан ҳафсаласи пир бўлганини хабар қилди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги жазирамадан эҳтиёт бўлишга чақирди
Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўз онасини калтаклагани айтилмоқда
Ўзбекистон-Испания ўйини натижаси мухлислар руҳини туширмади
Россия Украинага дронлар ва ракеталар билан ҳужум қилди
Форбес: “Яқин Шарқда катта уруш муқаррар”
Париж-2024. Ўзбекистонлик делегация аъзолари қирғизистонлик спортчиларни қўллаб-қувватлади
Париж-2024. Миср ва Доминикан ўртасидаги баҳсда Ўзбекистон учун қулай ҳисоб қайд этилди