Фото: Москва вилояти оналик ва болаликни ҳимоя қилиш маркази
Москва вилояти она ва бола саломатлиги марказида неонатал жарроҳлар янги туғилган чақалоқнинг қорин олд деворидан пневматик қурол ўқини олиб ташлади.
Неонатал жарроҳлик бўлимига қорин олд деворида бегона жисм — пнавматик қурол ўқи бўлган болани кўчириш ҳақида қўнғироқ келиб тушган.
Янги туғилган қизалоқ қониқарли ҳолатда туғилган. Қорин олд деворини палпация қилишда шифокорлар тери ости шаклланишини аниқлаган. Воқеа сабабларига ойдинлик киритилар экан, бўлғуси она ҳомиладорлигининг 30-ҳафтасида боланинг отаси уйнинг ҳовлисида пневматик қуролдан нишонларга ўқ узган ҳолда машғулот ўтказгани маълум бўлган.
Фото: Москва вилояти оналик ва болаликни ҳимоя қилиш маркази
Бахтсиз ҳодиса туфайли ўқ аёлнинг қорнига теккан. Ота-оналар шошилинч тиббий ёрдамга мурожаат қилган. Ултратовуш текшируви ўтказилган, она ва боланинг ҳаёти ва соғлиғига хавф кузатилмаган, шошилинч жарроҳлик ёрдами учун кўрсатмалар бўлмаган. Шу сабабли, стандарт вақт оралиғида режалаштирилган туғруқ тўғрисида қарор қабул қилинган.
Фото: Москва вилояти оналик ва болаликни ҳимоя қилиш маркази
Неонатал жарроҳлар қорин бўшлиғи юмшоқ тўқималарининг ултратовуш текшируви ва рентгенографиясини ўтказиб, ўқ тери остида жойлашганлигини аниқлаган.
"Текшириш давомида мен ҳамкасбларим билан ўқ юзада эканлигини ва боланинг ички аъзоларига зарар етказмаганлигини, шунинг учун боланинг ҳаётига ҳеч қандай хавф туғдирмаганини аниқладик", — деди неонатал жарроҳлик бўлими мудири, Рехвиашвили Михаил Георгиэвич.
Бола туғилгандан кейин режалаштирилган жарроҳлик муолажаси ўтказилиб, пневматик қурол ўқи муваффақиятли олиб ташланган. Операциядан кейинги яра битиши билан она-бола уйга юборилган.
Фото: Москва вилояти оналик ва болаликни ҳимоя қилиш маркази “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Иброҳимҳалил Йўлдошев Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси базасини тарк этди
Диёра Келдиёрованинг суперғалабасини ўрганиб чиққан японлар нималар деяпти?
Фарғона туманида сел кўчаларни қум-шағал билан тўлдирди
Шимолий Корея хакерлари ҳарбий маълумотларни ўғирлаш учун глобал кибержосуслик кампаниялари ўтказмоқда
WSJ Камала Ҳарриснинг атрофидагилар ҳақида маълумот берди