Мақсад - энергияни тежаш ва мамлакатда жазирама тўлқини шароитида аҳоли саломатлигини сақлаш.
Эрон ҳаддан ташқари иссиқ ҳаво ҳарорати туфайли якшанба куни бутун мамлакат бўйлаб ҳукумат фаолиятини тўхтатди. Фавқулодда вазиятлар агентлиги бундан мустасно.
Мақсад - энергияни тежаш ва мамлакатда жазирама тўлқини шароитида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш.
Шанба куни ҳам давлат идоралари ва банклар иш фаолияти икки карра қисқартирилганди.
Эронда аномал жазирама жума кундан бошланган, хусусан Теҳронда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилган. Бундай ҳарорат келаётган 4 кунда ҳам давом этади.
Хабарларга кўра, Эронда сўнгги 50 йилликдаги энг иссиқ харорат тўлқини ҳукм сурмоқда. Тунги ҳарорат ҳам юқори бўлмоқда, 37 даражадан пастламаяпти.
Мамлакат жанубида эса 50 даража иссиқ ҳарорат оқибатида кишиларда офтоб уриши, ҳушидан кетиш ҳолатлари ортиб кетган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
Иброҳимҳалил Йўлдошев Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси базасини тарк этди
Диёра Келдиёрованинг суперғалабасини ўрганиб чиққан японлар нималар деяпти?
Фарғона туманида сел кўчаларни қум-шағал билан тўлдирди
Шимолий Корея хакерлари ҳарбий маълумотларни ўғирлаш учун глобал кибержосуслик кампаниялари ўтказмоқда
WSJ Камала Ҳарриснинг атрофидагилар ҳақида маълумот берди