![Ҳиндистонлик энг бадавлат оила Буюк Британияда 73 миллион долларлик зиёфат беради](/uploads/posts/2024-07/xeb016c4358_66a4e87803a96.webp.pagespeed.ic.pAcucx9R3G.webp)
2024 йил март ойида бошланган ва июлгача давом этган тўрт ойлик тўй маросимларига қарамай, ҳиндистонлик энг бой тадбиркорнинг ўғли Анант Амбани ва унинг рафиқаси Радҳика Мерчант Буюк Британияда ҳашаматли зиёфат ўтказишни режалаштирмоқда.
![](/uploads/posts/2024-07/x1ac7496ca7_anant-ambani-radhika-merchant-getty-recirc-0224-f29fe16e2e274c868383e1d2eb508bf4-or-o8qp.webp.pagespeed.ic.jgWayURYbN.webp)
Фото: Alamy
Улар Сток Паркдаги етти юлдузли ҳашаматли меҳмонхонада ҳамда Беркширдаги гольф майдончасига эга олий даражадаги саройда навбатдаги байрам дастурини ўтказиш ниятида. Тахмин қилинишича, тадбирга Бртиания собиқ бош вазири Борис Жонсон ва шаҳзода Гарри каби ҳурматли меҳмонлар ҳам ташриф буюради.
2021 йилда Анантнинг отаси, Reliance Industries компанияси раҳбари Мукеш Амбани 73 миллион долларга 121 гектар ер майдонини ижарага олди. Миллиардер ўзининг ўғли ва келинига уюштирмоқчи бўлган тадбир учун мазкур ерни таъмирлашни режалаштирган. Бундан хабар топган маҳаллий аҳоли ҳиндистонликлар меҳмонхонадан шахсий мақсадларда фойдаланишидан хавотирда.
![](/uploads/posts/2024-07/x3b155cc7c4_01.webp.pagespeed.ic.3EeCGrzoab.webp)
Сток Парк
Фото: Тripinadvisor
Мукеш Амбани эса фақатгина бинолардаги шифт ва томлар, ёрилган деворларни реконструкция қилиш мақсадида. Унинг сўзларига кўра, бино узоқ муддат давомида қаровсиз қолган ва жойларни замонавий стандартларга мувофиқ модернизация қилиш ишлари учун катта маблағ ажратилган.
![](/uploads/posts/2024-07/x7db0f1e1af_anant-ambani-radhika-merchant-wedding-1920-x-1080-px-720x405-odrmbzeq.webp.pagespeed.ic.BAf0DGFC-C.webp)
Фото: Hindustan Times
Амбани фикрича, гольф майдони гўзал байрам муҳитини яратиш учун мос эмас ва у дунёдаги энг яхши 200 та гольф майдонлари рўйхатига киритилмаган. Шу сабабли қаровсиз қолган майдонда яшил зона ташкил қилиш, у ерда замонавий гольф клубини қуриш масалалари кўриб чиқилмоқда. Яқин орада эса ҳиндистонликларга 4 та ҳашаматли вилла қуриш учун расмий рухсатнома берилди.
![](/uploads/posts/2024-07/x50fa3c5393_stoke-park-pve2cxvm.webp.pagespeed.ic.2aoq8Pw02o.webp)
Сток Парк
Фото: Alamy
Амбанилар оиласи ушбу ердан сентябрь ойигача фойдаланиш ҳуқуқига эга. Бу эса шаҳар аҳолисининг норозилигига сабаб бўлмоқда. Financial Times нашрининг ёзишича, меҳмонхонанинг ташриф буюрувчилар учун тўсатдан ёпиб қўйилгани сабабли Мукеш маҳаллий кенгаш билан келишмай қолган.
Сток Парк юридик фирмаси Уизерс маҳаллий кенгашга хат билан чиқди. Унга кўра, Reliance Industries вакиллари Сток Паркни узлуксиз эгаллаб турмаслиги ҳамда вақти-вақти билан ушбу майдон маҳаллий аҳоли учун очиқ бўлиши талаб қилинган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди расм](/uploads/posts/2024-07/x9a28c7f3e0_920__95_3136414761.webp.pagespeed.ic.7E_rMVyGaS.webp)
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
![Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди" расм](/uploads/posts/2024-07/xa9af87385e_242132.webp.pagespeed.ic.bHJBH2JFys.webp)
Тимур Кападзе: "Иккала ўйинда ҳам ютишимиз мумкин эди"
![Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-07/x636c790f4d_483f5c4aec5c7a2c661f9e96c86a221d.webp.pagespeed.ic.ttKj8HDIRW.webp)
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
![Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди расм](/uploads/posts/2024-07/xc43b6c3cc1_bulgakov11-xpll3uoq.webp.pagespeed.ic.iIzLUj9vyW.webp)
Россия мудофаа вазирининг собиқ ўринбосари, генерал Дмитрий Булгаков қўлга олинди
![Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА расм](/uploads/posts/2024-07/xb32fc26dec_01.webp.pagespeed.ic.-ak9djxziL.webp)
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
![Исроил АҚШга яширинча босим ўтказмоқда расм](/uploads/posts/2024-07/x5acb41607e_photo_2024-07-26_09-36-26-7ofz-z0y.webp.pagespeed.ic._u2mca_1nf.webp)
Исроил АҚШга яширинча босим ўтказмоқда
![Исроил Мадримов: Қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламан расм](/uploads/posts/2024-07/xf9af22065f_081a8504-1-cfg3tcon.webp.pagespeed.ic.4pEJcpjHYX.webp)
Исроил Мадримов: Қўллаб-қувватлашингизни сўраб қоламан
![Фарғонада содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этди расм](/uploads/posts/2024-07/xd6fa72d2a1_66a3cd436cffa.webp.pagespeed.ic.vUM6J5p3Un.webp)
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда бўлажак келин-куёв вафот этди