Фото: Reuters
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ҳужум оқибатида Теҳронда ҳалок бўлди. Бу ҳақда Меҳр агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, Ҳаниянинг Теҳрондаги қароргоҳига қилинган ҳужум оқибатида у ва тансоқчиларидан бири ҳалок бўлган.
“Қаҳрамон Фаластин халқига, ислом халқига, Эроннинг олижаноб халқига ҳамдардлик билдирган ҳолда, бугун эрталаб (31 июль) ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари жаноб Исмоил Ҳания қароргоҳида ҳужумга учради ва бу воқеадан сўнг у ва унинг тансоқчиларидан бири ҳалок бўлди”, дейилади Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси баёнотида.
Воқеа юзасидан қўшимча тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. ҲАМАС сиёсий бюроси аъзоси ар-Ришқ Ҳаниянинг ўлимини тасдиқлаб, у Исроил томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганини айтди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Адашмайдиган прогнозчи» АҚШ президентлиги сайловида ким ютишини айтди
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
Париж-2024. Бугун иштирок этадиган спортчиларимиз билан танишинг
Ўйиннинг охиригача бир хилликдан воз кечмаган термамиз ва турнирни нари-бери ёритаётган ЎФА
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
Бухорода дарахтларни суғормаган масъуллар жаримага тортилди
Украина Россия билан музокараларга тайёрлиги эълон қилинди