00:30 / 01.08.2024
36

Исроил мудофаа вазири ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини “барча вариантларга тайёр туришга” чақирди

Исроил мудофаа вазири ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини “барча вариантларга тайёр туришга” чақирди
Фото: Google Images
Исроил Мудофаа вазири Йоав Галант ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини бошқариш учун масъул бўлган ҳарбий базага ташриф буюрди. Вазирнинг айтишича, мамлакат кескинлик авж олишини истамайди, лекин “барча вариантларга тайёрланмоқда”.

У бу баёнотни ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания ва Ҳизбуллоҳнинг юқори мартабали қўмондони Фауд Шукр ўлими ҳақидаги хабарлар фонида айтди.

Бугун Байрутдаги операция аниқ ва профессионал тарзда ўтди. Биз урушни қидирмаяпмиз, балки барча имкониятларга тайёрланяпмиз. Шунинг учун, биз ишимизни юқори даражада бажараётганимизда, сиз шунга мос равишда тайёргарлик кўришингиз керак”, деди Йоав Галант.

Аввалроқ Исроил расмийлари “Ҳизбуллоҳ” қўмондони Фауд Шукрнинг ўлимига сабаб бўлган Байрутга ҳужум учун жавобгарликни ўз зиммасига олган эди. 31 июлга ўтар кечаси ҲАМАС Теҳронда ҳаракатнинг Сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлими ҳақида эълон қилди ва бунда Исроилни айблади.

Исроил ҳукумати эса ҲАМАС етакчисининг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Исроил мудофаа вазири ҳаво ҳужумидан мудофаа кучларини “барча вариантларга тайёр туришга” чақирди