Архив фото: m5dergi.com
Россия денгиз кучлари баҳсли Курилл ороллари атрофида ҳарбий машғулотлар бошлади. Бу ҳақда Reuters нашри хабар берди.
Россия Мудофаа вазирлиги ушбу хабарни тасдиқлаган. Бевосита Кремль кўрсатмаси ва шарқий денгиз-мудофаа кучлари иштирокида машғулотлар бошлангани айтилган.
Россия қўшинлари Матуа оролида ҳарбий транспорт воситаларини ҳаракатлантириш машқларини олиб борган. Ороллар атрофида камуфляж машқлари амалга оширилган.
Россия расмийлари машқлар одатий йиллик дастур доирасида амалга оширилаётганини билдирган. Манёврлар доирасида кўплаб денгиз ҳарбий кемалари ишини қайта кўриб чиқиш ҳам режалаштирилган.
Маълумот ўрнида, Курилл ороллари туркумига кирувчи 4 та йирик орол Совет қўшинлари томонидан Иккинчи жаҳон уруши якунида эгаллаб олинган. Ороллар Хоккайдо провинциясига яқин бўлгани учун Япония ҳукумати доимий равишда уларга даъво қилиб келади.
Россия ҳукумати бошқа барча қўшниларидан фарқли равишда Япония билан тинчлик шартномаси имзоламаган. Бу эса икки томонга ҳам кескинлик бошлаш учун чекланган имконият беради.
Япония Россия машғулотларини стратегик таҳдид сифатида баҳолаган. Манёврларни тезда якунлаш ва ҳарбий контингентни денгиздан олиб кетиш сўралган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Ҳизбуллоҳ» Исроилнинг 3 ҳарбий базасига ҳужум қилганини билдирди
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
Шри-Ланка ҳукумати мусулмонлардан узр сўради
Туркия ТИВ: Нетаньяхунинг ҳаёти ўз жонига қасд қилган Гитлерники каби тугайди
Эрдўғаннинг Исроилга таҳдиди қанчалик жиддий?
Исроил ташқи ишлар вазири Эрдўғон таҳдидига жавоб қайтарди
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?