![Николас Мадуро: «АҚШ Венесуэланинг ички ишларига бурнини тиқмаслиги керак»](/uploads/posts/2024-08/x0350fa0b89_bvxslgma_6skr4allbldukkiiqfkcuw3.webp.pagespeed.ic.EFRFg1v-6M.webp)
Фото: AP
Венесуэла президенти Николас Мадуро АҚШни мамлакат ички ишларига аралашмасликка чақирди.
Пойтахт Каракасдаги Мирафлорес президентлик саройи балконидан тарафдорларига мурожаат қилган Мадуро АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг сўзларига жавоб қайтарди.
Мадуро Венесуэла суверен давлат эканлигини ва халқнинг иродаси сайловларда намоён бўлишини таъкидлади.
«АҚШ Венесуэлада яна бир президент борлигини айтмоқда. АҚШ Венесуэланинг ички ишларига бурнини тиқмаслиги керак», - деди президент.
Мадуро, шунингдек, АҚШни Ҳаити ва Эквадордаги сценарийни Венесуэлада такрорлашга уринаётганликда айблади.
«Деярли 85 фоиз - Колумбия, Перу, Чили ва Техасдан муҳожирлар. Биз кўплаб давлат тўнтаришларини кўрдик, лекин бундай хусусиятга эга жиноятчиларнинг катта тузоқ қўйганини ҳеч қачон кўрмаганмиз. Булар янги авлод тўдалари. Улар Венесуэлани тўдалар бўлган Ҳаити ва Эквадорга айлантирмоқчи», деб таъкидлади Венесуэла раҳбари.
Давлат раҳбари Миллий сайлов кенгаши (CNE) томонидан эълон қилинган сайлов натижаларига эътироз билдирмоқчи бўлган барча номзодларни ўз протоколларини CNE ва Венесуэла Олий судига (TSJ) тақдим этишга чақирди.
Унинг сўзларига кўра, CNE ва TSJ томонидан протоколларни ўрганиб чиққандан кейин қабул қилинган қарорлар ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлади.
Мадуро бу муассасаларга ўз протоколларини ҳам тақдим этишини айтди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг расм](/uploads/posts/2024-08/x68ebca4240_brown20white20simple20modern20vlog20youtube20thumbnail209-ypz5z4tz.webp.pagespeed.ic.XCD76S3-04.webp)
Париж—2024. Ўзбекистонлик боксчиларнинг чорак финалдаги рақиблари билан танишинг
![ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас расм](/uploads/posts/2024-08/x8c25759962_lfaz4rqs-a9z_xlxcf3u8u3eqckvj-fu.webp.pagespeed.ic.YWZbWfOtvk.webp)
ҲАМАС етакчисининг ўғли: Ҳания қони Ғазодаги болалар қонидан устунроқ эмас
![Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди" расм](/uploads/posts/2024-07/x20a03a2364_797650_680.webp.pagespeed.ic.TvmYL4mUk2.webp)
Аббос Файзуллаев: "Олимпиадага ҳеч ким мағлубиятга учраймиз ёки гуруҳда қолиб кетамиз деган мақсадда келмайди"
![“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди расм](/uploads/posts/2024-08/xa2ee406a89_reuters-s-du3gjy.webp.pagespeed.ic.tFD5N2cbdE.webp)
“Ҳизбуллоҳ” Исроил шимолига ўнлаб ракеталар билан зарба берди
![Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди расм](/uploads/posts/2024-08/xae6f1ca393_gettyimages-2164119916-2048x2048201-ymyh_ttj.webp.pagespeed.ic.rp7kBNmm2t.webp)
Британиялик журналист ўзбек спортчисининг мағлубиятидан норози бўлди
![Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди” расм](/uploads/posts/2024-07/x34dc980bd0_photo_2024-07-31_12-13-17-no9gojpe.webp.pagespeed.ic.S0zKfAipeZ.webp)
Эрон амалдори: “Исмоил Ҳаниянинг ўлими учун Исроил катта товон тўлайди”
![К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин? расм](/uploads/posts/2024-08/xa8f2929323_vegatables-that-contain-vitamin-k-jvgnyymq.webp.pagespeed.ic.KtLcw5_8LD.webp)
К витамини нима учун керак ва уни қайси маҳсулотлардан олиш мумкин?
![Мисрлик спортчи ҳомиладор ҳолатда Олимпиадада қатнашганини маълум қилди расм](/uploads/posts/2024-07/x575faec905_gettyimages-2164162758-2048x2048-znlf0rtq.webp.pagespeed.ic.dhDU1O8nz_.webp)
Мисрлик спортчи ҳомиладор ҳолатда Олимпиадада қатнашганини маълум қилди