18:45 / 02.08.2024
26

Эрон ТИВ: Европа Иттифоқининг сукут сақлаётгани Исроилни янги тажовузкор қадамларга ундаяпти

Эрон ТИВ: Европа Иттифоқининг сукут сақлаётгани Исроилни янги тажовузкор қадамларга ундаяпти
Фото: Google Images
Эрон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Али Багёрий Каний Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррел билан телефон орқали суҳбатлашди.

Суҳбат давомида у Исроилнинг Ливан ва Ямандаги зарбаларига, шунингдек, ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилишига Европа Иттифоқининг сукут сақлаши Исроилни янада тажовузкор қадамларга ундаётганини айтди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнотида айтилишича, Багёрий Каний бир қатор Европа давлатларининг АҚШ билан ҳамкорликда БМТ Хавфсизлик кенгашига ҳужумни қоралашига имкон бермагани учун танқид қилди.

Али Багёрий Канийнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқининг бу ҳаракатлари минтақадаги тинчлик ва барқарорликни хавф остига қўяди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Эрон ТИВ: Европа Иттифоқининг сукут сақлаётгани Исроилни янги тажовузкор қадамларга ундаяпти