20:20 / 03.08.2024
61

Николас Мадуро истеъфога чиқмаса, АҚШ ва ЕИ уни жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди

Николас Мадуро истеъфога чиқмаса, АҚШ ва ЕИ уни жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди
Фото: Google Images
АҚШ Конгресси ташқи ишлар қўмиталари раҳбарлари ва Европанинг бир қанча давлатлари ташқи ишлар қўмиталари раислари Венесуэла президенти Николас Мадурога агар у ўз лавозимини тарк этмаса, жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди.

Ғарб расмийлари сайловда мухолифатчи Эдмундо Гонсалес Уррутиа ғалаба қозонган деб ҳисобламоқда. Расмийларнинг қўшма баёнотига кўра, Венесуэла ҳукумати “венесуэлаликларга нисбатан шафқатсиз репрессия ва мухолифат етакчиларини таъқиб қилишни” тўхтатиши керак.

Баёнотда айтилишича, Мадуро ва Гонсалес ўртасидаги музокаралар “ҳокимиятнинг тинч ва демократик йўл билан топширилишини таъминлаш” учун зарур.

Ҳукуматларимиз Венесуэладаги вазиятни диққат билан кузатиб боради ва Мадуро Венесуэла сайловчиларининг демократик иродасини эътиборсиз қолдиришда давом этса, уни жавобгарликка тортиш учун биргаликда ҳаракат қилади”, дейилади хабарда.

Ҳужжатни Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Бен Кардин, Вакиллар палатасининг Ташқи ишлар қўмитаси раиси Майкл Маккол, шунингдек, Арманистон, Бельгия, Чехия, Дания, Эстония, Финляндия, Германия, Ирландия, Италия, Латвия, Литва, Молдова, Польша, Руминия ва Украина ташқи ишлар қўмитаси раислари имзолади.

29 июль куни Венесуэла ҳукумати президентлик сайловларида Николас Мадуро ғалаба қозонганини эълон қилди. Бу унинг кетма-кет учинчи муддати. Шундан сўнг Каракасда оммавий норозилик намойишлари бошланди, унда 1 мингдан ортиқ одам ҳибсга олинди.

Лотин Америкасининг тўққизта давлати овоз бериш натижаларини қайта кўриб чиқишни талаб қилди. Америка Қўшма Штатлари Эдмундо Гонсалес Уррутиани президентлик сайловларида ғолиб деб топди. Мадуро сайловчиларнинг барча баённомаларини оммага ошкор қилишга тайёрлигини маълум қилди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Николас Мадуро истеъфога чиқмаса, АҚШ ва ЕИ уни жавобгарликка тортиш билан таҳдид қилди