Фото: Google Images
ҲАМАСнинг янги раҳбари номи яқин кунларда маълум бўлади, деб хабар қилмоқда Эрон ОАВ ҳаракат сиёсий бюроси раҳбари ўринбосари Халил ал-Ҳайяга таяниб.
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳания 31 июль куни Теҳронда ўлдирилганди.
Фаластин гуруҳи ҳужумда Исроилни айблади. Эрон ва ҲАМАС Исроилни жазолашга ва унга жавоб қайтаришга ваъда берди.
Эрон оммавий ахборот воситалари Ал-Ҳайядан иқтибос келтиришича, “ҲАМАС Фаластин тўлиқ озод қилинмагунча кураш, жиҳод ва қаршилик йўлини давом эттиради”.
ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари сифатида Ҳаниянинг эҳтимолий ворислари орасида ҳозирда хориждаги Фаластин ҳаракати етакчиларидан бири бўлган Холид Машъал ҳамда Ал-Ҳайя ҳам бор.
Маълумот учун, Холид Машъал 1996 йилдан 2017 йилгача ҲАМАСга раҳбарлик қилган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
АҚШ ҳудудларни қандай қўлга киритган эди?
Трамп билан Украина бўйича музокараларда Путин нималар талаб қилиши айтилди
Трамп Исроил ва ҲАМАС ўртасида келишувга эришилганини эълон қилди
Хитой Байденни иккиюзламачиликда айблаб, санкцияларга жавоб қайтаришга ваъда берди
Лос-Анжелесда “ўта хавфли вазият” эълон қилинди
Исроил ҲАМАС билан келишувга эришганини рад этди