06:00 / 07.08.2024
133

Британияда миграция мухолифлари қочқинлар марказини вайрон қилди

Британияда миграция мухолифлари қочқинлар марказини вайрон қилди
Фото: Bild
Буюк Британиянинг қочқинларни қабул қилишига қарши чиққан юзлаб одамлар Ротерҳэмдаги мигрантлар яшайдиган меҳмонхонага ҳужум қилди.

Аввалига оломон орасида миграцияга қарши шиорлар айтилган, сўнг полициячиларга қарата стуллар, столлар, бўш шиша ва бошқа буюмлар улоқтирилган”, деб ёзади Daily Mail.

Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеотасвирларда намойишчилар ўртасида тўқнашувлар бошланишидан олдин полициянинг ниқоб кийган одамларни меҳмонхонадан узоқлаштиришга уринаётгани акс этган.

Полиция ўт ўчириш воситаларини қўллаган, бироқ бу вақтда миграция мухолифлари меҳмонхонага бостириб киришга муваффақ бўлган. Улар эшикларни бузиб, деразаларни стуллар билан синдирган. Полиция ходимларидан бири тез ёрдам машинасида олиб кетилган ва бир қанча агрессив намойишчилар ҳибсга олинган.

Mirror нашрига кўра, худди шундай акция Тамворт шаҳрида қочқинлар яшайдиган меҳмонхона яқинида ҳам бўлиб ўтган. Намойишчилар полициячиларга ва бино деразаларига тош отган.

29 июль куни Англия шимолидаги Саутпорт шаҳрида 17 ёшли ўсмир рақс тадбирида уч қизни пичоқлаб ўлдирган эди. 17 ёшли қотил ўсмир Буюк Британияда туғилгани, унинг ота-онаси мамлакатга Руандадан келгани аниқланган.

Буюк Британия бош вазири Кий Стармер тартибсизликларни уюштираётган “ўнг қанот” ҳаракатларини оқлаб бўлмаслигини айтган. У айбдорлар жавобгарликка тортилишини таъкидлаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Британияда миграция мухолифлари қочқинлар марказини вайрон қилди