06:29 / 08.08.2024
61

Бангладешдаги қатъий режимли қамоқхонадан 200 нафар маҳбус қочиб кетди

Бангладешдаги қатъий режимли қамоқхонадан 200 нафар маҳбус қочиб кетди
Фото: Google Images
Бангладешнинг Ғозипур шаҳридаги қатъий режимли Кашимпур қамоқхонаси маҳбуслари мамлакатдаги норозилик намойишлари ва тартибсизликлар туфайли оммавий равишда қамоқхонадан қочиб кетди. Бу ҳақда Jago ахборот портали берган хабарга таяниб “Репорт.аz” маълум қилди.

209 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлган, улардан олти нафари воқеа жойида отиб ўлдирилди”, дейилади Жаго ахборот портали хабарида.

Қамоқхона вакили Субрата Кумарнинг айтишича, маҳбуслар 6 август, сешанба куни тушдан кейин қочишга уриниб, тартибсизликлар уюштирган. Қамоқхона қўриқчилари вазиятга аралашгач, маҳбуслар уларга ҳужум қилган.

Қайд этилишича, вазият фақат армия кучлари ёрдамида назоратга олинган.

5 август куни эрталаб Бангладешда ҳукуматга қарши оммавий намойишлар вақтида таёқ ва тошлар билан қуролланган оломон Бангладеш шимолидаги Шерпур тумани қамоқхонасига бостириб кирган ва ундан 500 нафар маҳбус қочишга муваффақ бўлган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Бангладешдаги қатъий режимли қамоқхонадан 200 нафар маҳбус қочиб кетди