09:46 / 09.08.2024
78

Трамп ва Ҳаррис ABC телеканалида дебат ўтказади

Трамп ва Ҳаррис ABC телеканалида дебат ўтказади
Фото: Reuters
АҚШ президентлигига номзодлар Камала Ҳаррис ва Доналд Трамп 10 сентябр куни теледебатда учрашади. Бу ҳақда 8 август, пайшанба куни баҳсга мезбонлик қиладиган ABC телеканали маълум қилди. «Вице-президент Ҳаррис ва собиқ президент Трамп иштирок этишларини тасдиқлашди», дейилади канал хабарида.

Демократик номзод Ҳаррис ижтимоий тармоқларда 10 сентябр кунги дебатда иштирок этишини тасдиқлади.

Пайшанба куни эрталаб АҚШнинг Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида бўлиб ўтган матбуот анжуманида республикачи номзод Трамп сентябр ойида Fox News, ABC ва NBC телеканалларида 4, 10 ва 25 сентябр кунлари учта теледуэл ўтказишни таклиф қилди. Трампнинг сўзларига кўра, бу саналар аллақачон телекомпаниялар билан келишиб олинган, бироқ вице-президент Ҳаррис жамоаси ўз иштирокини ҳали тасдиқлагани йўқ.

Fox News ва NBC унинг сўзларига изоҳ бермади. Ўз навбатида, ABC телекомпанияси жумага ўтар кечаси Х ижтимоий тармоғида Ҳаррис жамоасининг расмий вакилига таяниб, Трамп томонидан 4 сентябрда таклиф қилинган дебатда қатнашмаслигини маълум қилди.

Трамп, шунингдек, вице-президентликка номзодлар Дэвид Вэнс ва Тим Уолц ўртасида, санани кўрсатмаган ҳолда, дебат ўтказиш режаларини маълум қилди.

Дебатлар бўйича тўқнашув

Сўнгги кунларда Трамп ва Ҳаррис жамоаси ўртасидаги теледебатлар бўйича баҳслар бўлиб ўтди. Жо Байден президентлик пойгасидан чиқиб кетишидан олдин, иккинчи теледебат 10 сентябр куни ABC телеканалида режалаштирилган эди. Бироқ Трамп ўша куни президентликка янги номзод Ҳаррисга қарши чиқиш қилишдан бош тортди ва ўрнига 4 сентябр куни Fox News ўнг телеканалида дебат ўтказишни таклиф қилди. Ҳарриснинг сайловолди штаби Трампни «қўрққанликда» ва мунозарадан «узоқлашишни» хоҳлаётганликда айблади.

Энди Трампнинг янги таклифида 10 сентябр ҳам, у илгари айтиб ўтган муқобил 4 сентябр ҳам, шунингдек, 25 сентябр ҳам мавжуд.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Трамп ва Ҳаррис ABC телеканалида дебат ўтказади