![Исроил ҲАМАС билан музокараларни давом эттиришга розилик билдирди](/uploads/posts/2024-08/x3328a4a667_photo_2024-08-09_19-24-57-sbzg4vvh.webp.pagespeed.ic.kWym4GYvEY.webp)
Фото: Anadolu
Қатар, Миср ҳамда АҚШ Исроил ва ҲАМАСни Ғазода ўт очишни тўхтатишга, исроиллик асирларни озод қилиш бўйича музокараларни қайта бошлашга чақирди. Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху идораси Исроил делегацияси 15 август куни музокараларга боришини маълум қилди.
“Биз томонларни 15 август куни Доҳа ёки Қоҳирада зудлик билан музокараларни давом эттиришга чақириб, қолган камчиликларни бартараф этиш ҳамда ҳеч қандай кечиктиришларсиз келишувни амалга оширишни бошлашга чақирдик”, дейилади давлатларинг қўшма баёнотида.
Воситачилар томонларни май ойи охирида Жо Байден таклиф қилган уч босқичли режа асосида келишувга эришишга чақирган. Режа жанговар ҳаракатларни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва Исроил қўшинларини Ғазодан олиб чиқиб кетиш, шунингдек, анклавни урушдан кейин қайта тиклашни назарда тутади.
“АҚШ ва воситачиларнинг таклифига кўра, 15 август куни Исроил музокарачилар делегациясини тафсилотларни якунлаш ва асосий келишувни амалга ошириш учун белгиланган жойга юборади”, дейилади Нетаньяху идораси хабарида.
Исроил ва ҲАМАС ўртасида исроиллик асирларни озод қилиш эвазига ўт очишни тўхтатиш бўйича билвосита музокаралар бир ойдан кўпроқ давом этган танаффусдан сўнг июль ойида қайта бошланган эди. Кейин Доҳа ҳамда Қоҳирада Исроил ва воситачи давлатлар – Қатар ва Миср делегациялари ўртасида бир қатор учрашувлар бўлиб ўтган. Аммо барча уринишлар муваффақиятсиз якунланди.
“Ҳизбуллоҳ” ва ҲАМАС гуруҳларининг бир неча нуфузли аъзолари ўлдирилганидан кейин Яқин Шарқда можаронинг янги босқичи бошланди. Исроил ҳарбийлари “Ҳизбуллоҳ” ҳарбий қўмондони Фуад Шукрнинг йўқ қилинганини эълон қилгач, ҲАМАС раҳбари Исмоил Ҳанияга қарши иккинчи ҳаракат бошланган. У 31 июлга ўтар кечаси Эрондаги қароргоҳига ҳужум уюштирилиши оқибатида ҳалок бўлди. Эрон расмийлари бунда Исроилни айблади. Эрон олий раҳнамоси Оятуллоҳ Али Хоманаий ҲАМАС етакчисининг ўлими учун “қаттиқ жазо” берилишини ваъда қилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
![Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар расм](/uploads/posts/2024-08/xdff19b8950_66b49f93055ed.webp.pagespeed.ic.U2HKwLE54_.webp)
Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар
![Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади расм](/uploads/posts/2024-08/x31b37e8f54_156107_94769eaf5906a54351cb9e52faad.webp.pagespeed.ic.6EtFM5KR3p.webp)
Президент ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари бўйича қонунни имзолади
![Америкаликларнинг катта қисми Исроилни ҳимоя қилиш учун қўшин юборишга қарши расм](/uploads/posts/2024-08/xb7892970ea_reuters1-uuaqqfsh.webp.pagespeed.ic.2ih5P64NxQ.webp)
Америкаликларнинг катта қисми Исроилни ҳимоя қилиш учун қўшин юборишга қарши
![Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради расм](/uploads/posts/2024-08/x2447a50678_nk8ooc0f-cery7-rjwurbenkmk9a0buj.webp.pagespeed.ic._tU9vbMUCb.webp)
Эрон Россиядан ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимларини сўради
![Медведев: “Россия қўшинлари махсус операция доирасида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам етиб бориши керак” расм](/uploads/posts/2024-08/x28b42147cb_reuters1-bpiwhnhq.webp.pagespeed.ic.iW2xgOlDxb.webp)
Медведев: “Россия қўшинлари махсус операция доирасида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам етиб бориши керак”
![Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди расм](/uploads/posts/2024-08/x2c8b55864c_ko9eaz9k01x6impmks9dcm1rkzt-kok2.webp.pagespeed.ic.38xibNjMh1.webp)
Яҳё Синвар ҲАМАСнинг янги раҳбари этиб сайланди
![Эроннинг Исроилга эҳтимолий зарбаси қайси нишонларга қаратилиши маълум бўлди расм](/uploads/posts/2024-08/xf96201b44d_isr-kyrpvke.webp.pagespeed.ic.hef9oCzVKM.webp)
Эроннинг Исроилга эҳтимолий зарбаси қайси нишонларга қаратилиши маълум бўлди
![Медведев: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак расм](/uploads/posts/2024-08/xa5bff6ad89_uiu40eafymrhmrxphjb_kpfqkakcbzj7.webp.pagespeed.ic.pREheKbAEw.webp)
Медведев: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак