Фото: AFP
Исроил армияси Ғазо секторидаги Ал-Табаин мактабига зарба берганини маълум қилди.
Яҳудий армияси буни бинода Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг қўмондонлик маркази жойлашгани билан изоҳлади. Зарба оқибатида юзлаб одамлар қурбон бўлгани хабар қилинмоқда.
Исроил армиясига кўра, ҲАМАС қўмондонлик маркази Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумлар режалаштирилган.
“Зарбадан олдин тинч аҳолига зарар етказиш хавфини камайтириш бўйича кўплаб чоралар кўрилди, жумладан, ҳаво кузатуви ва разведка маълумотларидан фойдаланилди”, дейилади Исроил армияси Telegram’даги постда.
Фаластиннинг WAFA агентлиги ва бошқа бир қанча оммавий ахборот воситаларининг маълумотларига кўра, камида 100 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган. AFP хабарига кўра, қутқарувчилар ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб чиқиш ва ярадорларни қутқариш мақсадида ёнғинни ўчиришга уринмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди