Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

1 дақиқа ўқиш13
Наманганда 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган 18 ёшли йигит ушланди

Наманган вилоятининг Уйчи туманида телефон устахонасига эшик қулфини бузиб кириб, 14 та телефонни ўғирламоқчи бўлган йигит қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳодиса 2026 йил 10 ноябрь куни соат 02:30 ларда туман марказидаги телефон устахоналаридан бирида содир бўлган. Номаълум шахс устахона эшигининг қулфини бузиб, ичкарига кирган ва у ердаги телефонларни ўғирлашга уринган.

Бироқ тунги хизматда бўлган Қўриқлаш хизмати тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи воқеа жойига етиб келиб, устахона ичига яширинган шахсни қўлга олган.

Текширув давомида гумонланувчи 2008 йилда туғилган, Уйчи туманида яшовчи фуқаро экани аниқланган. Ундан 14 та телефон қурилмаси ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?