Хитойда тўй фотосессияси пайтида от келинни олиб қочди

Хитойда тўй фотосессияси кутилмаган саргузаштга айланди. От устида суратга тушаётган келинни ҳайвон бирданига чопиб кетиб, анча масофага олиб борган. Куёв ва фотосессия жамоаси эса отнинг ортидан югуришга мажбур бўлган.
The Paper нашрининг хабар беришича, воқеа 8 ноябрь куни Хэнань провинциясининг Чжэнчжоу шаҳридаги фотостудиялардан бирида содир бўлган. Ўз исмининг фақат Чжэн фамилиясини маълум қилган келин ўша куни биринчи марта отга минган.
Фотосессия давомида уларнинг ёнидан бордер-колли зотли ит югуриб ўтган. От итнинг ортидан чопиб кетган ва устидаги келинни ҳам ўзи билан олиб қочган. Куёв, фотограф ва студия ходимлари отни қувиб, уни тўхтатишга ҳаракат қилган.
Охир-оқибат, ходимлар отни овоз чиқариб чақириш орқали тўхтатишга муваффақ бўлган. Келин ҳодиса оқибатида жароҳат олмаган. Шундан сўнг жуфтлик фотосессияни давом эттириб, суратга тушишни якунлаган.
Келиннинг айтишича, от бирданига чопиб кетганида у қаттиқ қўрққан ва йиқилиб тушмаслик учун маҳкам ушлаб олган. Бироқ хавфсиз жойга тушганидан кейин бу воқеани ҳаяжонли саргузашт сифатида эслаган ва келажакда от минишни ўрганиш нияти борлигини билдирган.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…