Фото: Vyacheslav Prokofyev/picture alliance
Россия президенти Владимир Путин блогерлар ва 10 мингдан ортиқ ўқувчи аудиторияси бўлган Telegram-каналлар эгаларига ўз шахсий маълумотларини Роскомнадзорга хабар қилиш мажбуриятини юкловчи қонунни имзолади. Ҳужжат 8 август, пайшанба куни норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар порталида эълон қилинди.
Роскомнадзорга хабар бермаган, кўрсатилган аудиторияга эга блогерларга хайрия йиғиш ва реклама жойлаштириш тақиқланади. Бошқа каналларга улар нашрларини қайта жойлаштириш ҳам ман этилади.
Бундан ташқари, барча фойдаланувчиларга Роскомнадзор реестрига киритилмаган муаллифнинг нашрини тарқатиш тақиқланади, ҳатто у шахсий саҳифада репост бўлса ҳам. Ушбу нормани бузганлик учун жазо ҳужжатда кўрсатилмаган.
Мигрантларни чиқариб юбориш ва фронтда смартфонларни тақиқлаш
8 август куни Путин 100 дан ортиқ федерал қонунларни имзолади. Улар орасида ҳарбий хизмат учун рўйхатдан ўтмаганларни Россия фуқаролигидан маҳрум қилиш тўғрисидаги қонун, шунингдек, Украинадаги уруш пайтида смартфонлардан расмий эмас, шахсий мақсадларда фойдаланишни тақиқловчи қонун ҳам бор. Ушбу меъёрга риоя қилинмаганлиги учун ҳарбий суднинг қарорисиз 10 кунгача «интизомий қамоққа» олиш мумкин.
Бундан ташқари, Россия президенти хорижликларни Россиядан суд қарорисиз чиқариб юбориш режимини тасдиқлади. Ички ишлар вазирлиги чет элликларни Россия Федерациясидан тўғридан тўғри «гиёҳвандлик тарғиботи», «ноанъанавий жинсий алоқалар», «жамоат жойларида спиртли ичимликларни истеъмол қилиш» ва Россияда ҳуқуқбузарлик деб топилган бошқа ҳаракатлар учун чиқариб юбориши мумкин. Россияда ноқонуний юрган хорижликлар махсус реестрга киритилади. Ушбу рўйхатдаги шахсларга турмуш қуриш, мулк сотиб олиш ва рўйхатдан ўтказиш, банк ҳисобрақамларини очиш тақиқланади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Москва марказида ФСБ аксилразведка ходими отиб кетилди
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди