Фото: Google Images
Сербия президент Александр Вучич Россиянинг расмий каналлари орқали мамлакатда кутилаётган оммавий тартибсизликлар ҳақида хабардор қилинганини айтди.
Унинг сўзларига кўра, провокациядан мақсад Сербияда давлат тўнтаришини амалга оширишдир.
“Бугун биз Россия Федерациясидан расмий маълумот олдик. Маълумотлар расмий каналлар орқали олинган, биз уни ўрганяпмиз. Хавфсизлик ва Ахборот Агентлиги бунга масъулдир. Сербия ҳукуматида ва бошқа барча жойларда бунга масъул одамлар ўз вазифаларини бажармоқда”, деди Вучич журналистлар билан суҳбатда.
8 август куни Сербиянинг “Vecernje Novosti” газетаси Сербиядаги ғарбпараст мухолифат вакиллари 10 август куни Белградда ўтказилиши режалаштирилган норозилик намойишларидан президент саройини эгаллаб олиш учун фойдаланмоқчилиги ҳақида хабар берди. Шунингдек, улар Александр Вучичга суиқасд уюштиришга тайёргарлик кўраётгани айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Америкаликларнинг катта қисми Исроилни ҳимоя қилиш учун қўшин юборишга қарши
Медведев: Операция энди бошқа нарсалар қатори «Киевни эгаллаш»ни ҳам ўз ичига олиши керак
Эроннинг Исроилга эҳтимолий зарбаси қайси нишонларга қаратилиши маълум бўлди
Тез озишга ёрдам берадиган 5 та витамин
Ортиқча вазндан халос бўлишга тўсқинлик қиладиган мевалар
Медведев: “Россия қўшинлари махсус операция доирасида Киев ва унинг ортидаги ҳудудларга ҳам етиб бориши керак”
90 минг доллар пора билан ушланган Когон тумани прокурори 15 йилга қамалди
Ғазода ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар 15 август куни бўлиб ўтиши мумкин