Фото: МОҚ
Ўзбекистон бокс жамоаси бош мураббийи Тўлқин Қиличев Париждаги «Ролан Гаррос» аренасида Ҳасанбой Дўсматовнинг Олимпиада чемпионлиги нишонланганидан сўнг юрак хуружига учради.
Воқеа кийиниш хонасида рўй берди. Дастлаб биринчи ёрдам кўрсатилди, аммо 2-3 дақиқа ҳам мураббий ўзига келмади.
Яхши ҳамки, ўша вақтда Британия жамоаси шифокорлари Ҳарж Сингҳ ва Робби Лиллис яқинроқда бўлишган. Улар зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатишган — дефибриллиатор ёрдамида Қиличевнинг ҳаётини сақлаб қолишган. Сўнг мураббий шифохонага юборилган.
Хуруж сабаб мураббий шогирдлари — Асадхўжа Мўйдинхўжаев ва Лазизбек Мулложонов иштирокидаги финалларни ўтказиб юборди.
Kun.uz манбасига кўра, Тўлқин Қиличев ҳозирда шифохонада ва муолажалардан сўнг унинг ҳолати барқарор. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)