Фото: Leah Millis / Reuters
АҚШ президенти Жо Байден блокададаги Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга президентлик муддати тугагунига қадар эришилиши мумкинлигини айтди.
«Ҳа, бу ҳали ҳам амалга ошиши мумкин», - деди Байден CBS телеканалига берган интервюсида журналистнинг муддати тугашидан олдин Ғазода ўт очишни тўхтатиш мумкинми, деган саволига жавоб берар экан.
Америка раҳбари фикрича, «унинг БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан қўллаб-қувватланган режаси ҳали ҳам долзарб аҳамиятга эга».
Байденнинг айтишича, жамоаси «вазият минтақавий урушга айланиб кетмаслиги» учун ҳаракат қилмоқда.
Байден 31 май куни уч босқичли ўт очишни тўхтатиш режасини эълон қилди ва у Исроил таклифи эканини таъкидлади. Режа доимий оташкесим, Исроилнинг бутун Ғазодан чиқиб кетиши, гаровга олинган ва ушланганлар озод этилиши, кўчирилган фаластинликлар Ғазога қайтиши, инсонпарварлик ёрдамлари узлуксиз ва етарли даражада етказилиши, Ғазони қайта қуриш кабилардан иборат эди.
Кейинчалик Нетаняҳу асирларни алмашиш бўйича музокаралар юзасидан янги шартларни илгари сурди. Бу шартлар орасида «жанубдан шимолга қуролланган фаластинликларнинг қайтишига йўл қўймаслик ва Исроил армиясини Ғазо сектори ва Миср ўртасидаги чегарадаги Филаделфия коридорида сақлаш» киради.
8 август куни эълон қилинган қўшма баёнотда АҚШ, Миср ва Қатар Исроил ва Ҳамасни 15 август куни Қоҳира ёки Доҳада Ғазода ўт очишни тўхтатиш ва асирлар алмашинуви бўйича музокараларни давом эттиришга чақирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган Россия агентларини фош қилди