Фото: Pacific Press Media Production Corp
Покистон разведкасининг собиқ бошлиғи Фаиз Ҳамид Идоралараро разведка агентлиги (ИСИ) бошлиғи бўлиб ишлаган вақтида ўз мансаб мавқеини суиистеъмол қилганликда ва хусусий қурилиш компаниясини эгаллаб олганликда айбланиб, ҳибсга олинди, деб хабар беради BBC.
Қайд этилишича, Покистонда генерал Ҳамиднинг ҳибсга олиниши — кутилмаган ҳолат ва бу унинг собиқ бош вазир Имрон Хон билан қалин алоқалари сабаб содир бўлгани ҳақида миш-мишлар тарқалган.
Генерал Ҳамид Имрон Хон ҳокимият тепасида бўлган даврда, 2019-2021 йилларда ISI’га раҳбарлик қилган, 2022 йил декабрда муддатидан олдин нафақага чиққан.
Мамлакат армиясининг расмий баёнотида таъкидланишича, генерал Ҳамиднинг қўлга олиниши Олий суд қарори билан амалга оширилган ва ҳарбийлар «ҳарбий дала суди жараёнларини» бошлаб юборган.
Истеъфодаги генерал-лейтенант Талат Ҳуссайн ушбу қадамни «кутилмаган» деб атаб, унинг ортидан яна кўплаб ҳибслар амалга оширилиши мумкинлигини тахмин қилди.
Покистон собиқ бош вазири Навоз Шарифга яқин бўлган сенатор Ирфон Сиддиқнинг сўзларига кўра, бу қадар юқори мартабали офицернинг ҳибсга олиниши ҳеч ким эътибордан четда эмаслигини билдиради. Аммо айримлар буни эски ҳисобларни ҳал этиш масаласи эканини айтмоқда, чунки армиянинг амалдаги раҳбарияти ва генерал Ҳамид қарашлари бир-бирига мос келмаганини тасдиқловчи далиллар бор.
Шунингдек, генералнинг ушланиши Имроҳ Хонни қўллаб-қувватлайдиган шахсларга чора кўрилишини англатаётган бўлиши ҳам мумкин. Бир йилдан ортиқ вақтдан бери қамоқда сақланаётган Имрон Хон Покистон ҳарбий раҳбарияти билан яқин алоқада бўлиб келган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди
АҚШ Гренландияни сотиб олиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқди
Жо Байден якуний нутқида нималар деди?
Словакия бош вазири Зеленскийни газ транзити бўйича музокараларга таклиф қилди