Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроил делегациясининг 15 август куни Қатар пойтахти Доҳада бўлиб ўтадиган Ғазо сектори бўйича музокараларда иштирок этишини тасдиқлади, дея хабар беради Исроил ҳукумат идораси.
“Бош вазир Биньямин Нетаньяху Исроил делегациясининг эртага Доҳага жўнаб кетишини ва музокаралар учун мандатни маъқуллади”, дейилади баёнотда.
Нетаньяхунинг офис маслаҳатчиси Дмитрий Генделманнинг Telegram’даги каналида хабар беришича, делегация таркибига “Моссад” раҳбари Давид Барнеа, Бош хавфсизлик хизмати раҳбари Ронен Бар, шунингдек, гаровга олинганларни алмашиш координатори Ницан Алон ва бош вазирнинг халқаро масалалар бўйича маслаҳатчиси Офир Фальк киради.
Аввалроқ Нетаньяхунинг идораси Қатарда бўлиб ўтадиган Ғазо бўйича йиғилишга делегация юбориш ниятини эълон қилган эди.
Миср, Қатар ҳамда АҚШ Исроил ва ҲАМАС ҳаракатини 14—15 август кунлари ўт очишни тўхтатиш бўйича музокараларни давом эттиришга чақирди. Уч мамлакат етакчилари келишувга эришиш учун якуний таклифни тақдим этишга тайёр эканлигини билдирди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи