Фото: AP Photo
Россия армияси 2022 йил февралида Украинага ҳужум бошланганидан бери фронтдаги йўқотишларни тўлдиришга улгурмаяпти. Бу ҳақда Кремлга яқин учта манба ва Россия Мудофаа вазирлигига таяниб, Bloomberg хабар берди.
Манбаларга кўра, шартномали хизматчилар учун тўловлар сезиларли даражада ошганига қарамай, Россия ҳудудлари чақирув квоталарининг ўртача учдан бир қисмидан кўпроғини бажармаяпти.
Россиянинг Украина шарқида ва жанубида юз минглаб аскарлари бор, у ерда жанглар асосан боши берк кўчага кириб қолган.
“Аммо Россия қуролли кучларининг Курск вилоятида Украина ҳарбийлари ҳужумини қайтаришга ва чегара устидан назоратни тиклашга қодир эмаслиги мудофаа захираларининг етишмаслигини кўрсатди”, деб ёзади Bloomberg.
Юзага келаётган вазият Россия расмийларини янги сафарбарлик ўтказишга мажбур қилиши мумкин, дейди агентликнинг икки манбаси. Бир амалдорнинг айтишича, Кремль ҳарбийларга фронтда дам бериш учун уни “ротация” сифатида тақдим этиши мумкин. Бошқасининг таъкидлашича, сафарбарлик тўғрисидаги буйруқ 2024 йил охирида эълон қилиниши кутилмоқда.
Россияда сафарбарлик
2022 йил сентябрь ойида Россия президенти Владимир Путин мамлакатда “қисман сафарбарлик” эълон қилди, унинг доирасида 300 минг киши армияга чақирилди. Октябрь ойи охирида Путин сафарбарлик тугаганини айтган, аммо тегишли фармонни имзоламаган. Ўшандан бери ҳукумат бир неча бор Россияда янги сафарбарлик бўлмаслигини эълон қилди. Охирги марта Путин бу ҳақда 2024 йил июнь ойида гапирган эди. Украина Қуролли кучларининг Курск вилоятига бостириб кириши фонида у Россия Мудофаа вазирлиги билан шартномалар тузишни хоҳловчилар сони кўпайганини айтди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Матоларни ёниб кетишдан ҳимоялайдиган қоплама ихтиро қилинди
Марк Цукерберг Дональд Трамп билан Флоридадаги вилласида учрашди
Сўров натижалари: Гренландия аҳолиси АҚШга қўшилишни ёқлайдими?
Дания ҳукумати Трампга Гренландия юзасидан қандай таклиф йўллади?
Қуёшда улкан “тешик” пайдо бўлди (фото)
Air Astana авиакомпанияси судда 12 ёшли йўловчига ютқазди
Германияда 2024 йилнинг энг зарарли сўзи аниқланди
Киев асирга олинган КХДР аскарларини маълум шарт эвазига Пхеньянга топширмоқчи