Фото: Global Look Press
Европа Иттифоқи Украинанинг инсоний йўқотишларидан манфаатдор эмас, дея фикр билдирган Европарламент аъзоси Мик Уоллес, ЕИ раҳбарининг Киевга навбатдаги ёрдам пакетини ажратиш қарорига жавобан.
“Европа Иттифоқи бу АҚШ ва НАТОнинг аҳмоқона прокси можаросида ҳалок бўлаётган юз минглаб украиналиклар ҳақида умуман қайғурмайди”, дейди у.
Унинг қўшимча қилишича, ЕИ ўзининг ҳарбий саноат комплексини ривожлантириш билан банд. Депутатга кўра, ҳарбий саноат мажмуасини кенгайтириш ва ривожлантириш ЕИ учун ҳатто ўз фуқаролари ҳақида қайғуришдан ҳам муҳимроқ бўлиб қолган.
Аввалроқ ЕИ Кенгаши Киевга “Украинага молиявий ёрдам кўрсатиш фонди”дан 4,2 миллиард еврога яқин биринчи транш ажратиш тўғрисидаги қарорни маъқуллаган эди.
“Ёзма процедурани якунлаб, бугун кенгаш Украинани қўллаб-қувватлаш жамғармаси доирасида тахминан 4,2 миллиард евро миқдоридаги биринчи тўловни амалга оширишга қарор қилди”, дейилади баёнотда.
30 июль куни АҚШ ҳукумати Украина учун 1,7 миллиард долларлик янги ёрдам пакетини маъқуллагани хабар берилганди.
Ҳарбий ёрдам Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси доирасидаги узоқ муддатли шартномалар учун 1,5 миллиард доллар ва Пентагон захираларидан олинган 200 миллион долларни ўз ичига олади. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия Исроилни Голан тепаликлари борасида огоҳлантирди
Дональд Трамп: “Президент Эрдўғон жуда ақлли, Асад эса шафқатсиз қассоб”
Туркия Суриянинг янги ҳукуматини ҳарбий соҳада қўллаб-қувватламоқчи
Туркия Сурия чегарасида қўшин тўпламоқда
Сурия исёнчилари етакчиси мурожаат билан чиқди
Трамп Зеленскийни уруш тугашига тайёрланишга чақирди
Хитой ва Ҳиндистон Ҳимолайдаги ярим асрлик ҳудудий низони ҳал қилмоқчи
Украина F-16 ва ҲҲМни кузатиб борган Россия агентларини фош қилди