Фото: VGG Online
Қирғизистон Миллий банки расмий курс белгиланадиган валюталар рўйхатига Хитой юанини киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бу ҳақда “Ulysmedia.kz” хабар берди.
Ўзгартириш 2024 йил 1 сентябрдан кучга киради. Қарор Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги иқтисодий алоқалар кучайиши, шунингдек, халқаро савдода ҳисоб бирлиги сифатида юаннинг машҳурлиги ошиши билан боғлиқ.
“Қарорга кўра, юаннинг Қирғизистон сўмига нисбатан курси АҚШ доллари билан кросс-курс асосида ҳисобланади. Ушбу усул Reuters ва Bloomberg каби дунёнинг етакчи ахборот агентликлари томонидан тақдим этилган маълумотлардан фойдаланишга асосланган. Ушбу агентликларнинг маълумотлари ишончли ва долзарб ҳисобланади, бу эса Миллий банкка белгиланаётган курсларнинг аниқлиги ва холислигини таъминлаш имконини беради”, дейилади хабарда.
Бу қандай имконият беради?
Қайд этилишича, бу мамлакат корхоналари ва молия институтларига хитойлик ҳамкорлар билан янада самарали ишлаш имконини беради. Шунингдек, Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш учун қўшимча рағбат яратади, бу эса мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва инвестиция муҳитига ижобий таъсир кўрсатиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Украина армияси танклар бўйича илк бор Россияга қарши устунликка эришди
Туркияда «Алишер Навоий куллиёти» номли кўргазма очилди
Сунъий идрок кўкрак бези саратонини анъанавий скринингдан яхшироқ аниқлади
Калифорниядаги ёнғин қурбонлари сони 24 нафарга етди (фото)
Словакия бош вазири Украина президентини “тиланчи” деб атади
Урушни якунлаш учун нималар қилиш керак? Трампнинг бўлажак маслаҳатчиси шартларни айтди
Тбилисида намойишчилар судьяларга тухум улоқтиришди (видео)
Украина асирга олинган шимолий кореяликларни сўроқ қилди (видео)