19:23 / 18.08.2024
162

Украина армияси Курск вилоятидаги яна бир кўприкни вайрон қилди

Украина армияси Курск вилоятидаги яна бир кўприкни вайрон қилди
Фото: ZN.UA
Курск вилоятидаги ҳужум чоғида Украина ҳарбий-ҳаво кучлари Званное қишлоғидаги Сейм дарёсидан ўтган, рус ҳарбийлари учун стратегик аҳамиятга эга бўлган кўприкни вайрон қилди. Бу ҳақда Украина ҚК Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони Николай Олешчук маълум қилди.

Курск йўналишида яна бир кўприк вайрон қилинди. Ҳарбий ҳаво кучлари авиацияси душманни аниқ ҳаво зарбалари билан логистика имкониятларидан маҳрум қилишда давом этмоқда, бу эса ҳарбий ҳаракатларга сезиларли таъсир қилади, деб ёзган у ўзининг Facebook саҳифасида.

Ҳозиргача Сейм дарёси бўйлаб ўтган учта кўприкдан иккитаси вайрон қилинган

Ҳаммаси бўлиб, бутун Глушкова туманини кесиб ўтувчи Сейм дарёси бўйлаб учта кўприк бўлган — Глушкова, Званное ва Кариж қишлоғида. 16 август куни Званноедан саккиз километр узоқликда жойлашган Глушковадаги ўтиш жойи вайрон қилингани хабар қилинганди. Ҳозирда мазкур ҳудудда Сейм бўйлаб фақат битта кўприк мавжуд бўлиб, у орқали Россия армияси учун қурол ва озиқ-овқат етказиб бериш мумкин.

6 август куни Украина армияси Курск вилоятида кенг кўламли ҳужум операциясини бошлаган эди.

9 август куни Россия ҳукумати Белгород, Брянск ва Курск вилоятларида “аксилтеррор операцияси режими”ни жорий қилган. 12 август куни Курск вилояти губернатори вазифасини бажарувчи Алексей Смирнов жанговар ҳудуддан 120 мингдан ортиқ одам эвакуация қилинганини ҳамда Украина Қуролли кучлари минтақадаги 28 аҳоли пункти устидан назоратни ўрнатганини маълум қилган.

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирскийнинг сўзларига кўра, украиналик ҳарбийлар Курск вилоятидаги 1150 квадрат метр майдондаги 82 та аҳоли пунктини назоратга олган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Украина армияси Курск вилоятидаги яна бир кўприкни вайрон қилди